Футбол бўйича Ўзбекистон кубогининг янги мавсуми “E” ва “F” гуруҳларидан ўрин олган жамоалар баҳси билан бошланди.

“E”дан ўрин олган “Қўқон-1912” ва “Замин“ жамоалари рақобати 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланган бўлса, “Қизилқум” 4:0 ҳисобида “Андижон ФА”ни таслим қилди. Натижада биринчи турдан сўнг, “Қизилқум” 3 очко билан жадвалнинг биринчи поғонасидан ўрин олган бўлса, “Қўқон-1912” ва “Замин“ жамоалари 1 очко билан 2-3-ўринга жойлашди. “Андижон ФА” эса мағлубият эвазига сўнгги поғонада қолди.

Ўзбекистон кубогининг “F” гуруҳида “Локомотив“ клуби “Наманган ФА“ жамоасини 6:1 ҳисобида доғда қолдирди ва гуруҳ пешқадамига айланди. “Бунёдкор” эса “Бухоро” устидан 1:0 ҳисобида зафар қучди ва иккинчи ўринга кўтарилди. Мағлуб бўлган “Бухоро” ҳамда “Наманган ФА” очкосиз қолган ҳолда 3-4-ўринга тушиб кетди.

Бугун “G” гуруҳида “Пахтакор” – ОКМК ва “Насаф” – “Навоий ФА” клублари ўртасидаги ўйинларга гувоҳ бўламиз. Ўйин “Жар“ стадионида соат 19:30да бошланади.

Маълумот учун, жамоалар ушбу мусобақада уч марта тўқнаш келган бўлиб, уларнинг барчаси финал ўйинларига тўғри келган. Унда “Шерлар“ икки ғалабага эришган бўлса, Олмалиқ клуби ҳисобида бир ютуқ мавжуд. Тўплар нисбати 7/3 пойтахт клуби фойдасига.

Дарвоқе, бугун “G” гуруҳида “Олимпик Мобиуз” – “Хоразм”, “Жайхун” – “Сирдарё ФА” клублари баҳси ҳам бўлим ўтади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон кубогининг илк тур учрашувлари қизғин ўтмоқда