Сиднейда бўлиб ўтаётган Халқаро астронавтика конгресси доирасида рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов “Thales Alenia Space” компанияси вакиллари билан учрашув ўтказди.

“Thales Alenia Space” – космик ишлаб чиқариш соҳасида жаҳон етакчиларидан бири бўлиб, 40 йилдан ортиқ вақт мобайнида телекоммуникация, навигация, Ерни кузатиш, сайёраларни ўрганиш, илмий тадқиқотлар ва орбитал инфратузилмалар йўналишларида инновацион ечимларни таклиф қилиб келмоқда.

Компаниянинг кенг қамровли тажрибаси ва илғор технологиялари давлат идоралари, халқаро ташкилотлар, космик агентликлар ҳамда тижорат алоқа операторларига самарали хизмат кўрсатиш имконини бермоқда.

Учрашувда Ўзбекистонда телекоммуникация хизматларини янада такомиллаштириш, экологик мониторинг тизимларини ривожлантириш бўйича замонавий ечимларни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, Ерни масофадан зондлаш ва спутник маълумотларини қайта ишлашда ҳамкорлик имкониятлари кўриб чиқилди.

Мазкур компания Ўзбекистон билан узоқ муддатли ҳамкорликка тайёрлигини билдирди. Ушбу мулоқот мамлакатда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, космик технологияларни жорий этиш борасида янги истиқболларни очиши таъкидланди.

Нигора Раҳмонова,

ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон космик ҳамкорлик йўналишларини кенгайтиради