Нукусда “Ўзбекистон – китобхонлар  юрти” шиори остида V Республика  “Китобхонлик ҳафталиги”нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Кенесбай Каримов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи Ботир Ережепов, “Амударё” журнали бош муҳаррири, Қорақалпоғистон халқ шоири Халила Даўлетназаров сўзга чиқиб, баркамол авлод тарбиясида китобхонликнинг аҳамиятига тўхталди.

[gallery-22944]

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги “2020 – 2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори асосида жорий йилнинг 21 – 27 апрель кунлари оралиғида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Ўзбекистон – китобхонлар  юрти” шиори остида V Республика “Китобхонлик ҳафталиги”ни ўтказиш белгиланган.

Ҳафталик доирасида “Китоблар оламига саёҳат” китоблар ярмаркаси, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси, Бердақ номидаги давлат мукофоти совриндори Жолмирза Аймурзаев таваллудининг 115 йиллигига бағишланган “Асарлари мангу барҳаёт” мавзусида ижодий кеча, “Сергей Есениннинг энг яхши китоблари” мавзусида давра суҳбати, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Алтингул Ўтениязованинг ижодига бағишланган “Кўнгли нозик, табиати фидойи шоира”, “Жадидларга ҳурмат” мавзусида адабий бадиий кеча, ёш шоир, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси М.Сарибаевнинг “Менинг онам” китоби тақдимоти, “Халқимиз яхшиликни танлайди” шиори остида “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш” мавзусида расм чизиш танлови ва бошқа кўплаб  тадбирлар ўтказиш режалаштирилган.

Тадбир иштирокчиларига санъат усталарининг концерт дастури, янги китоблар кўргазмаси намойиш этилди.

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон китобхонлар юртидир