“Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” ва Ўзбекистон касаба уюшмаларининг 120 йиллиги муносабати билан “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ томонидан байрам тадбири ташкил этилди.

Таъкидлаш жоизки, банк Касаба уюшмаси қўмитаси жорий йилнинг январидан октабригача ходимлар манфаатини ҳимоя қилиш ва уларни ишга бўлган мотивациясини ошириш йўналишида кенг қамровли ишларни амалга оширди.

- Бугунги кунда банкдаги 3000 дан ортиқ ходим Касаба уюшмаси аъзоси бўлиб, улар учун спорт ва жисмоний фаолиятни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди, - дейди “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Орипов. -  

Ходимлар футбол, мини-футбол, волеибол каби жамоавий спорт турларида бепул қатнашиш имконига эга бўлди, шахсий машғулотлар (фитнесс, бассейн, тренажор зали) учун эса арзонлаштирилган абонементлар тақдим этилди. Шу билан бирга, ходимлар ва уларнинг фарзандлари ёзги соғломлаштириш оромгоҳлари ва санаторий-дам олиш масканларида дам олиш имкониятига эга бўлди.

Касаба уюшмаси қўмитаси ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш мақсадида турли моддий ёрдамларни тақдим этди. Бу туғилган кунлар, никоҳ тўйлари, соғлиқни тиклаш тадбирлари каби вазиятларни қамраб олади. Шунингдек, ходимлар малакасини ошириш ва янги кўникмаларни эгаллаш учун хорижий тиллар бўйича курслар ташкил этилди.

Ходимларнинг моддий ёрдамга бўлган эҳтиёжини қоплаш мақсадида, банк Касаба уюшмаси қўмитаси ҳисобидаги маблағлар ва иш берувчининг мақсадли маблағларидан фойдаланиб, ариза топширган 111 ходимга ёрдам кўрсатди.

Шунингдек, ходимлар ва уларнинг оила аъзолари (ота-она, турмуш ўртоғи, фарзанди) меҳнат таътили давомида, икки йилда бир марта, Ўзбекистон Республикаси санаторий-курорт муассасаларида имтиёзли даволаниш ва дам олиш ҳуқуқига эга. Жорий йилнинг ўтган 9 ойида 85 ходимнинг оила аъзолари учун йўлланмалар берилди.

“Янги Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” дастури доирасида жорий йилнинг 9 ойида Жиззах вилояти, Зомин шаҳри, Самарқанд вилояти, Фарғона, Наманган, Бухоро ва Қашқадарё (Мираки) ҳудудларига саёҳатлар уюштирилди.

Шунингдек, ходимларнинг фарзандлари ёзги соғломлаштириш лагерларида дам олиши учун банк ходимларининг 157 фарзандлари учун йўлланмалар берилди.

Банкда ёшлар ва аёл ходимларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилган. “БРБ Нафис аёллар” клуби ходимларни раҳбарлик лавозимларига тайёрлашда фаол иштирок этмоқда.

Шунингдек, байрамлар, маданий тадбирлар, спорт мусобақалари, театр ва концерт чипталари ҳамда саёҳатлар мунтазам ташкил этилиб, ходимлар ўртасида бирдамлик ва ишга бўлган қизиқиш оширилмоқда.

Бир сўз билан айтганда, “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ Касаба уюшмаси қўмитаси ходимларни қўллаб-қувватлаш, спорт ва соғломлаштириш, ёшларни рағбатлантириш ва гендер тенгликни таъминлаш борасида самарали ишларни олиб бормоқда. Бу эса банк жамоасини янада мотивацияланган ва фаол гуруҳга айлантирмоқда.

[gallery-26164]

Байрам тадбирида эл севган санъаткорлар ва шоирлар чиқишлари даврага кўтаринки руҳ, чексиз шодлик ва илиқ муҳит олиб кирди. Тадбирнинг энг ёрқин лаҳзаларидан бири — кулгу устаси Аваз Охуннинг чиқиши бўлди. Устоз санъаткор ўзига хос юмори, мулойим ҳазиллари ва ҳаётий саҳналари билан барча иштирокчиларга қувонч ва илиқ кайфият улашди. Унинг саҳнадаги эркин чиқиши ва томошабинлар билан жонли мулоқоти тадбирга ҳақиқий байрамона руҳ қўшди.

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон касаба уюшмаси 120 ёшда – банк ходимлари байрамни нишонлади