Бугунги жаҳон иқтисодиёти глобаллашув жараёнини бошдан кечираётган бир даврда халқаро иқтисодий ташкилотлар билан ҳамкорлик муайян мамлакатнинг тараққиёти суръатини белгилаб берувчи муҳим омилга айланди.

Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ)га аъзо бўлиш масаласи сўнгги йилларда кун тартибидаги долзарб масала сифатида намоён бўлмоқда.

Тузилмага аъзолик нафақат халқаро бозорга кенг йўл очади, балки ички бозорда рақобат муҳитини кучайтириб, миллий ишлаб чиқаришни самарали ташкил этиш имконини ҳам беради. Қолаверса, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун янги рақобат шароити, ташқи бозор талабига мослашиш, стандарт тизимини такомиллаштириш каби қатор чақириқларни ҳам юзага келтиради.

ЎзА мухбири “Дунёга назар плюс” подкаст лойиҳасида сиёсатшунос Шуҳрат Расулнинг айни мавзуга оид фикри билан қизиқди.

– Дунёнинг асосий иқтисодий ташкилоти ҳисобланган ЖСТ аъзолари ўзаро эркин савдо муносабатини йўлга қўйиш имконига эга. Илгари Ўзбекистон 80-85 давлат билан иқтисодий шерик эди. Бугунги кунда мазкур кўрсаткич 200 дан ортган. Аъзоликдан кейин эса ҳамкорлар рўйхати янада кенгаяди. Натижада тадбиркорларимиз учун янги бозорлар пайдо бўлади, экспорт имкониятимиз ошади, республикага инвестиция оқими тезлашади.

Энг муҳими, бу жараёндан халқ ҳам ютади. Зеро, ҳар биримиз, аввало, истеъмолчимиз. Рақобат кучайса, товар ва хизмат сифати яхшиланади, қиймат тушади. Бу эса ҳар бир оила дастурхонида сифатли ва мақбул нархдаги озиқ-овқат ёки маиший маҳсулот кўпайишига замин яратади.

Кўрсатувнинг тўлиқ шаклини ЎзА “YouTube” каналида кўришингиз мумкин.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/-fpFfGELdeo" title="O‘zbekiston JSTga a’zo bo‘lsa..." frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Ў.Алимов, Д.Ҳакимов,

И.Исматов (видеомуҳандис), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлса... (+видео)