Пойтахт ҳокимлигида Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Санжар Тожиев ва Хитойнинг Нанкин шаҳар халқ вакиллари Доимий қўмитаси бошлиғи ўринбосари Ху Ванцзин бошчилигидаги делегация вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда савдо ва иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, маданий алмашинувларни кучайтириш ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасида янги инновацион технологияларни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди. Ху Ванцзин тиббиёт соҳасида икки томон учун ҳам манфаатли бўлган ҳамкорлик имкониятларини алоҳида таъкидлади.

Томонлар турли соҳаларда бир-бирининг тажрибасидан фойдаланиш орқали ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлашга қаратилган қадамларни амалга оширишга тайёр эканликларини билдирди.


Гулноза Бобоева, ЎзА