“Ўзкимёсаноат” АЖ ва Хитойнинг “China Huanqiu Contracting & Engineering Corporation (HQC)” компанияси масъуллари ўртасида учрашув ўтказилди.
Мулоқот чоғида томонлар ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш хусусида сўз юритди. Хусусан, унда ишлаб чиқариш жараёнларига инвестицияларни жалб этиш ва янги ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама марказида бўлди.
Шунингдек, учрашувда “Навоийазот” АЖ негизида аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш ҳамда “Аммофос-Махам” АЖда фосфогипс чиқиндисини қайта ишлаш орқали сульфат кислотаси ишлаб чиқариш лойиҳалари муҳокамасига аҳамият қаратилди.
Музокаралар якунида томонлар ушбу лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш бўйича ҳужжатлар имзолади.
Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА