Сўнги етти йилда Ўзбекистон ва Хитой давлатлари ўртасидаги муносабатларнинг янги даври бошланди, десак, асло муболаға бўлмайди. Алоҳида таъкидлаш керакки, ҳар бир давлат, айниқса, мамлакатимизнинг XXI асрнинг қудратли давлатларидан бири саналган Хитой билан сиёсий, иқтисодий, савдо, илм-фан ва маданий соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириши жуда муҳим. Бугунги кунда демографик нуқтаи назардан ҳам аҳолиси 1,5 миллиарддан ошиқроқ давлатнинг тарихий илдизлари, яшаш тарзи, қадриятлари, маданиятлари, қарашлари бизнинг халқимиз яқин, ҳамкорлик муносабатлари азалийдир.

Хитой ва ўзбек халқларининг ўзаро маданий алоқалари Буюк ипак йўлининг кўп асрлик тарихи билан боғлиқ. Бунга милоддан аввалги I-II асрларга мансуб ёзма манбалар ва замонавий Ўзбекистон ҳудудидаги археологик топилмалар далил бўла олади. Она заминимиз ҳудуди тахминан уч минг йиллик цивилизация бешиги ҳисобланади. Юртимизда дастлабки дунё дини бўлган зардуштийлик дини ва унинг муқаддас китоби “Авесто”нинг яратилиши, ундаги дўзах ва жаннат тушунчаларнинг айнан ўзгаришсиз Ислом динида қабул қилиниши юртимиз аҳолисининг қадим-қадимдан диний ва дунёвий илмларда, цивилизацион босқичда дунёда юқори босқичда туришини исботлайди. Хитой цивилизацияси ҳам дунёда энг илғор тараққиёт ва тамаддунлардан бири бўлиб, мамлакатимиз ҳудудида зардуштийлик ривожланган босқичда “Юз мактаб рақобати”, “Легитимлик (ҳуқуқшунослар) мактаби” ва охир оқибат “Конфуцийлик” ғалабаси билан якунланган курашларни кўришимиз мумкин.

Хитой ижтимоий-иқтисодий ҳаётида ҳам юртимиз аҳолиси, хусусан, бухороликларнинг ўрни ва роли катта бўлиб, бухоролик Ань Цзинжун томонидан Хуанхэ дарёсига Кай – Юан эрасининг еттинчи йилида (719 – 720 й) дамба қурилиб, деҳқончилик ишлари олиб бориш анча енгиллашгани келтириб ўтилган. Шу уезд яқинидаги Хэчи деб номланувчи кўлдан ёмғирдан сўнг туз олиниши, бу эса Тан империяси хазинасига яхшигина даромад келтириши ҳақидаги маълумотларни тарихий адабиётларда учратиш мумкин. Бундан ташқари, Ань Цзунжуннинг аждодлари кечки (шимолий) Чжоу (557 – 581 йй) давлати мавжуд бўлган даврда бу ҳудудларга келиб жойлашгани ва давлатнинг маъмурий ҳудудий бўлинишларида юқори мартабали мансабларда ишлагани ҳақида маълумот мавжуд. Ань Цзинжуннинг отаси Ань Шэньян қабр тошида унинг аждодлари аслида Бухородан бўлгани, ўзи эса Гуцзан шаҳрида туғилгани ҳақидаги ёзувлар бухороликларнинг бир неча авлоди бу ҳудудларда яшаганлиги келтирилган.

1991 йил 27 декабрь куни Хитой Халқ Республикаси Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигини тан олгани, 1992 йил 2 январда икки давлат ўртасида дипломатик муносабат ўрнатилганига гувоҳ бўламиз. 1992 йил октябрда Тошкентда ХХР элчихонаси, 1995 йил май ойида Пекинда Ўзбекистон элчихонаси фаолият кўрсата бошлаган.

Бугунги кунга қадар ҳам ўзбек-хитой олимлари, тадқиқотчи ва мутахассислари икки давлат тарихи, маданий меросини ўрганиш борасида ҳам кенг кўламли ҳамкорликдаги ишлар жадаллик билан давом эттирилмоқда.

Сўнги йилларда Хитой ҳам, Ўзбекистон ҳам таълимга катта аҳамият бериб келмоқда. Бу борада юртимизда таълим соҳасини “Янги Ўзбекистон” тараққиёт стратегиясининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгилаб, икки давлат раҳбарларининг катта эътибори туфайли Хитой – Ўзбекистон ҳамкорлиги изчил ривожланмоқда.

Бугунги кунда хитой – ўзбек ўртасида хорижда таълим алмашуви кенгаймоқда. Маълумки, бугунги кунда Хитойда 5 мингга яқин ўзбекистонлик талаба таҳсил олади. Хитой ҳар йили Ўзбекистонга хорижда ўқиш учун 100 га яқин давлат стипендияси, шунингдек, чет элда таълим олиш учун кўплаб университетлараро стипендия дастурларини тақдим этмоқда. Хитой тили ўқитувчилари ва ўқитувчиларини Ўзбекистонга юбормоқда ва хитой тили курсларини очишни қўллаб-қувватламоқда. Шу билан бирга, икки давлат университетлари ўртасида яқин ҳамкорлик йўлга қўйилган. Масалан, ўтган йиллар давомида Чин мамлакати Бухоро давлат университети, Тошкент давлат шарқшунослик, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетлари, Наманган муҳандислик-технология институти каби 18 олий ўқув юрти билан расман ҳамкорлик қилиб келяпти. Иккита Конфуций институти ўзбекистонликларни хитой тили ва маданияти билан яқиндан таништириб келмоқда.

Хитой Марказий миллатлар университети ва Пекин чет тиллар университетида ўзбек тилини ўқитиш йўлга қўйилган. Нуфузли ўқув академик муассасаларидан бири ҳисобланган Шанхай Халқаро тадқиқотлар университетида алоҳида ўзбек тили кафедраси фаолият кўрсатмоқда. Икки томонлама келишувга мувофиқ ва ШҲТ доирасида ХХР ҳукумати ўзбекистонлик талаба ва стажёрларга мунтазам грантлар ажратяпти.

Жорий йилнинг 20-24 январ кунлари Пекин шаҳрида Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Хитой Халқ Республикаси Таълим вазирлиги томонидан ташкил этилган Ўзбекистон-Хитой таълим форуми ҳам икки давлатнинг таълим тизими янада юксалиши, янги саҳифалари очилишига хизмат қилади. Чунки ушбу форумда Ўзбекистоннинг энг етакчи олий таълим муассасаларидан 37 нафар, Хитой томонидан эса 110 нафар  нуфузли олий таълим муассасаси ректорлари иштирок этишди.  

Айтиш ўринлики, форум тадбирлари давомида икки давлат олий таълим муассасалари ўртасида 70 та икки томонлама ҳужжат имзоланди, 5 та олий таълим муассасалари ўртасида қўшма таълим дастурларини ташкил этиш бўйича келишувларга эришилди. Мазкур қўшма таълим дастури асосида 300 нафардан ортиқ ўзбекистонлик талаба Хитойнинг илғор университетларида таҳсил олиш имкониятига эга бўлади. Шу билан бирга, ўзбекистонлик 100 нафардан ортиқ талаба учун грант дастурларини ташкил этиш бўйича келишувларга эришилди.

Форум доирасида Бухоро давлат университети билан Хитойнинг 3 та университети ўртасида музокаралар олиб борилди.

Шу жумладан, Хитойнинг хусусий университетлари ўртасида энг юқори ўринда деб ҳисобланувчи Санья университети билан ҳамкорлик доирасида БухДУда 2024 йилнинг апрель ойида "Хитой тили маркази" ташкил этилади. Марказда туризм, иқтисодиёт, аниқ фанлар, табиий фанлар йўналишларида 2024 йил давомида 30 нафар талаба ўқитилади. Санья университети марказ фаолиятини ўқув адабиётлари ва 1 нафар хитой тили ўқитувчиси билан таъминлайди.  

Санья университетида 2024 йилнинг июнь ойида "Математика илмий тадқиқот маркази" ташкил этилади. Марказда БухДУ ва Санья университети олимлари томонидан  математиканинг долзарб муаммолари бўйича илмий тадқиқотлар олиб борилади.

Тианцзин педагогика университети билан ўзаро профессор-ўқитувчи ва талаба алмашиш, Тианцзин спорт университети билан икки томоннинг устувор спорт турлари бўйича ўқитувчи-тренерлар алмашиш, қўшма спорт тадбирларини ташкил этиш бўйича келишилди.

Муҳтарам Президентимизнинг юртимиздаги барча соҳа раҳбарлари, мутасаддилари ва, айниқса, олий таълим тизими раҳбариятини дунёнинг ҳар жиҳатдан энг йирик драйвер мамлакати – Хитойга катта маштабдаги ташрифлари, тажриба, амалиёт, кўникма ва, асосийси, катта миқдорда барча соҳаларга олиб келинаётган инвестицияларга эришиш ўзи тарихий воқеадир. Бу эса, янги Ўзбекистоннинг яна бир бор юксалиш йўлидаги стратегик, жадал ҳаракатларидан бири деса ҳам бўлади.

Президентимиз: “Халқимизнинг улуғвор қудрати жўш урган ҳозирги замонда Ўзбекистонда янги бир уйғониш – Учинчи Ренессанс даврига пойдевор яратилмоқда, десак, айни ҳақиқат бўлади. Чунки бугунги Ўзбекистон – кечаги Ўзбекистон эмас. Бугунги халқимиз ҳам кечаги халқ эмас”, дея олижаноб халқимизга юксак ишонч билдирганлар. Бу ишонч ва юксалишга ҳаракат намуналари  Ўзбекистон-Хитой давлатларининг азалий ҳамкорлиги барча соҳаларда ўзининг тизимли босқичига ўтганида ҳам кўринади. Бугун дунёнинг барча соҳаларида глобал, етакчи мамлакат – Хитой билан бир мақсад, бир йўлда барча ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилмоқда. Юртимиз раҳбарининг давлатлар ва халқлар билан ҳамкорликда ишлаш, инвестицион муҳитни яратиш, давлатимизга бўлган холисона, самимий қатъий ишончни вужудга келтириш борасидаги амалий тажрибаси ҳар бир ўзбекистонликка манфаатли бўлмоқда. Бугун Хитойга ташриф буюрган ҳар бир раҳбар-ходим ушбу мамлакатдаги амалий тажрибаларни юртимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги йўлида хизмат қиладиган йирик лойиҳаларни амалга ошириши зарур. Зеро, Ўзбекистон – тарихи улуғ, икки Ренессанс асосчиларидан бўлган халқ сифатида учинчи Ренессанс пойдеворини қуришга қодир. Ва мана шундай мард, меҳнатсевар, ватанпарвар халқимиз билан бир тану бир жон бўлиб, жонажон юртимиз юксалиши йўлида бор кучимизни сафарбар этамиз.    

Обиджон Ҳамидов,

Бухоро давлат университети ректори,

иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлигининг янги саҳифалари