Ёшлар ишлари агентлигида Ташқи ишлар вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, "Ёшлар — келажагимиз" жамғармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда Ҳиндистоннинг “Pathway Global Alliance” ташкилоти билан ҳамкорликда "Ўзбекистон — Ҳиндистон ёш тадбиркорлар форуми" бўлиб ўтди.

Ёшлар ўртасида маданий алмашинув, бизнес алоқаларини ривожлантириш ҳамда халқаро ҳамкорлик имкониятларини кенгайтириш мақсадида ташкил этилган тадбирда Ҳиндистон ҳамда юртимиз ёш тадбиркорлари, соҳа вакиллари ҳамда масъуллар иштирок этди.

Икки мамлакат тадбиркорлик соҳаси вакилларини бир манзилда бирлаштирган форум доирасида Ўзбекистон ва Ҳиндистон ёш тадбиркорлари, стартап асосчилари ҳамда инвесторлар янги ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилишди.

[gallery-25727]

Шунингдек, форум давомида икки томон вакиллари ўз лойиҳалари, инновацион ғоялари ва бизнес ташаббусларини тақдим этишди.

Учрашув илиқ муҳитда ўтиб, Ўзбекистон ва Ҳиндистон ёш тадбиркорлари ўртасида узоқ муддатли ҳамкорликка асос бўладиган янги алоқалар ўрнатилди. Форум якунида икки томон ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга тайёр эканини таъкидлади.

Гулноза Бобоева,  

Рустам Назарматов (сурат),

ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон — Ҳиндистон: Ёшлар тадбиркорлиги йўлида ҳамкорлик ривожланмоқда