Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 майдаги «Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида даволанаётган болалар учун мактабгача таълим ва тарбия ҳамда умумий ўрта таълим бериш тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 234-сон қарорига мувофиқ гематология, онкология ва клиник иммунология марказларида даволанаётган болаларга сифатли таълим ва тарбия жараёнларини йўлга қўйиш мақсадида “Меҳрли мактаб” давлат таълим муассасалари ташкил этилган.

Жумладан, Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида ҳам шундай мактаб фаолият кўрсатмоқда. Самарқанд шаҳридаги Ўзбекистон-Финландия педагогика институти ушбу мактаб билан инклюзив таълим бўйича ҳамкорликни йўлга қўйган илк олий таълим муассасаси бўлди.

Институт ректори Шаҳзода Негматова “Меҳрли мактаб” давлат таълим муассасасида бўлиб, таълим-тарбия жараёнлари билан танишди. Дарс машғулотларида иштирок этаётган болалар билан мулоқот қилди ва уларга институт талабалари томонидан қўл меҳнати асосида тайёрланган эсдалик совғаларини топширди.

Мактаб масъуллари билан суҳбат жараёнида “Меҳрли мактаб” ва Ўзбекистон-Финландия педагогика институти ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, талабаларнинг ушбу таълим муассасасида амалиёт ўташини ташкил этиш ҳамда “Инклюзив таълим. Госпитал педагогикаси” фанини янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди ва икки томонлама ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон-Финландия педагогика институти “Меҳрли мактаб” билан ҳамкорлик қилади