Бугун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари-иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) президенти Одил Рено-Бассо бошчилигидаги делегация билан учрашди.

“Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” биринчи саммити доирасида ташкил этилган мазкур учрашувда Ўзбекистон ва ЕТТБ ўртасидаги мавжуд ҳамкорликни янада фаоллаштириш ва янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Унда томонлар Ўзбекистон Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг минтақадаги йирик ҳамкори бўлиб келаётганини мамнуният билан қайд этди. Банкнинг 2024-2029 йилларга мўлжалланган стратегияси ва “Ўзбекистон– 2030” стратегиясининг ўзаро мувофиқлигини таъкидлаб, бу ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини оширишга олиб келишига ишонч билдирди.

Вазирлик ахборот хизматининг ёзишича, мазкур ҳамкорлик доирасида аёллар тадбиркорлиги, ёшларга кўмаклашиш, банк секторини ривожлантириш, таълим ва соғлиқни сақлаш каби соҳаларда бир қатор муҳим лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Мулоқот чоғида ЕТТБ делегацияси раҳбари ушбу йўналишларда инвестиция ҳажмларини оширишга тайёрлигини билдирар экан, “яшил” иқтисодиёт ва корпоратив секторга бевосита инвестицияларни ўз ичига олган янги лойиҳаларни ҳам ҳамкорлик кун тартибига киритиш имконияти мавжудлигини таъкидлади.

Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли ва конструктив ҳамкорликни мустаҳкамлаш, қўшма лойиҳаларни кўпайтириш ва янги йўналишларда алоқаларни ривожлантиришга тайёрликларини билдирди.

Н.Зиёлуллаева тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – ЕТТБ: янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди