ИРНА ахборот агентлиги шу кунларда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари Шоҳрух Далиев бошчилигидаги делегация Эрон Ислом Республикасида бўлиб тургани ҳақида мақола эълон қилди.

Мазкур ташриф доирасидаги илк учрашув – Фан, тадқиқот ва технология вазири ўринбосари Фарҳод Язнандўст билан кечган расмий музокарада талабалар алмашинуви дастурини йўлга қўйиш, қўш дипломли таълим лойиҳалари ишлаб чиқиш, Универсиада ва бошқа турли спорт тадбирлари ўтказиш, ректорлар форумини ташкил этиш, олимлар ҳамкорлигини ривожлантириш юзасидан фикр алмашилган.

Язнандўст илм-фан тараққиёти аҳамияти, Фан вазирлигининг бу борадаги асосий ролини таъкидлаб, илмий алоқалар иқтисодий, сиёсий ёки ижтимоий муносабатларга қараганда самарали ва барқарор эканини қайд этди. Вазирлик тизимида 60 га яқин илмий-технологик парк мавжудлиги, турли ташкилот ва идоралар билан технология ва инновация мавзуси фаол муҳокама қилинаётганига урғу берди.

Фан, тадқиқот ва технология вазирлиги қошидаги Илмий ва халқаро ҳамкорлик маркази раҳбари технология билан бир қаторда фундаментал фанлар – санъат, маданият ва адабиёт ҳам муҳимлигига тўхталди. Келгуси беш йил ичида 300 000 хорижлик талабани жалб этиш режаси эълон қилиниб, Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги илмий алоқалар келажакда ҳам ривожланиб боришига умид билдирди.

Таъкидланишича, умумий маданий соҳа яратиш учун илмий тадқиқот олиб бориш, профессор-ўқитувчилар, талабалар алмашинуви, соф технологик соҳалардан ташқари бошқа йўналишларда ҳам талабалар биргаликда спорт машғулотларига эътибор қаратиши мумкин.

Мулоқот якунида белгиланган йўналишлар бўйича амалий ҳамкорликни самарали ташкил этиш мақсадида йўл харитасини ишлаб чиқиш ва имзолашга келишилди.

Йиғилиш якунида Яздандўст Эрон Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Фан вазирларининг 2025 йил 18-20 май кунларига белгиланган иккинчи йиғилишига мезбонлик қилиши, сунъий интеллект ва

иловалар анжуманнинг асосий мавзулари сифатида қабул қилинганини билдирди. Табиийки, тадбирга Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги масъуллари ҳам таклиф этилди.

Кейинги манзил – Шариф технологиялар университетида Шоҳруҳ Далиев ҳамда олийгоҳ раҳбари Саид Аббос Мусавий иштирокида ўтган учрашувда икки мамлакат олий таълим муассасалари ўртасида академик ҳамкорликни чуқурлаштириш мақсадида 2+2 ва 1+1 шаклида қўшма таълим дастурлари жорий этиш масаласи муҳокама қилинди.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Эрон: олий таълим ва илм-фан соҳасидаги ҳамкорлик истиқболи белгилаб олинди