Жорий йилнинг 25–27 август кунлари Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова бошчилигидаги ўзбекистонлик тадбиркор аёллар делегацияси Улан-Батор шаҳрида ўтказилган халқаро форумда қатнашди.

Мўғулистон ҳукумати ташаббуси билан ташкил этилган мазкур нуфузли анжуманда дунёнинг 100 га яқин мамлакатидан 500 нафарга яқин лидер ва тадбиркор аёллар иштирок этди. 

“Аёлларни илҳомлантиринг, ҳамкорлик қилинг” шиори остида ўтган форумда Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух, Жаҳон савдо ташкилоти Бош директори Нгози Оконьо-Ивеала, Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова, шунингдек, Япония, Жанубий Корея, Хитой каби ривожланган давлатлар вакиллари ва нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди. 

Форумнинг асосий мақсади — тадбиркор аёлларнинг бизнесдаги долзарб муаммоларини ҳал этиш, улар учун янги имкониятлар очиш ва барқарор тараққиётга ҳисса қўшишдан иборат.

Тадбир доирасида бизнесни ривожлантириш, молиялаштириш манбалари, рақамли трансформация, “яшил” ва инклюзив иқтисодиёт, ҳудудлараро ҳамкорлик ҳамда экспорт салоҳияти масалаларига бағишланган сессиялар ўтказилди. Шунингдек, икки томонлама учрашувлар давомида ўзбекистонлик тадбиркор аёллар фармацевтика, косметология ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида тажриба алмашиш ва ҳамкорлик йўналишларида қатор келишувларга эришдилар.

М.Пирматова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон делегацияси Мўғулистондаги халқаро форумда иштирок этди