Америка Қўшма Штатларининг Шарлотта шаҳрида “BUILD-2025 AWCI’S CONVENTION+EXPO” халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ва “Ўзсаноатқурилишбанк” мутахассисларидан иборат делегация қатнашди.

Кўргазма Америка Қўшма Штатларининг Деворбоп ва шифт материаллари ишлаб чиқарувчилари уюшмаси (AWCI) томонидан анъанавий тарзда ташкил этилди. 

Унда турли мамлакатлардан келган иштирокчилар қурилиш материаллари соҳасидаги янги технология ва ишланмалар билан танишиш имконига эга бўлишди.

Уюшма ахборот хизматининг қайд этишича, Ўзбекистон делегацияси учун мазкур тадбир халқаро тажриба алмашиш, замонавий маҳсулотлар билан танишиш ва келгусидаги ҳамкорликни йўлга қўйишда муҳим қадамдир.

Н.Зиёдуллаева, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон делегацияси АҚШда қурилиш материаллари кўргазмасида иштирок этди