Ушбу маданий тадбирга турли вазирлик ва идоралар вакиллари, мамлакатимизда аккредитациядан ўтган хорижий дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар делегатлари, шунингдек, чет эллик меҳмонлар ташриф буюрди.

Франциянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Орелия Бушез ҳамда Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбеков фестиваль икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатлар ва ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар.

Маълумот учун: 2023 йил ноябрь ойида Франция президенти Эммануэл Макроннинг Ўзбекистонга расмий ташрифи, шунингдек, 2024 йил март ойида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Францияга давлат ташрифи икки халқ ўртасидаги дўстлик ва маданий-маърифий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқди.

Юртимизда илк бор ўтказилаётган Француз мусиқаси фестивали айнан шу стратегик ҳамкорликнинг самарали натижаларидан бири саналади. Тадбир Ўзбекистон давлат консерваторияси, Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва Ўзбекистон давлат симфоник оркестри ҳамкорлигида ташкил этилди.

Фестиваль доирасида қизиқарли концертлар, маҳорат дарслари, ижодий учрашувлар ва мусиқа оқшомлари режалаштирилган. Бундай тадбирлар Нукус шаҳрида ҳам бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Фестиваль Франциянинг машҳур санъаткори Натали Марен бошчилигидаги концерт дастури билан очилди. Унда Ўзбекистон давлат симфоник оркестри томонидан Габриел Форе, Морис Равел, Клод Дебюсси ва Камил Сен-Санс каби машҳур француз композиторларининг асарлари ижро этилди.

Концертда янграган асарларнинг майин, сокин, гоҳида ҳазин, гоҳида эса жўшқин оҳанглари томошабинларга Франциянинг бетакрор мусиқий маданиятини намоён этди. Француз мусиқаси байрами 30 апрелга қадар давом этади.

Назокат Усмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон давлат консерваториясида Француз мусиқаси фестивалининг тантанали очилиши бўлиб ўтди