Давлат дастурининг ярим йиллик ижроси муҳокамаларида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни ўсиб бораётгани қайд этилди.

Барқарор ривожланиш мақсадларига (БРМ) эришиш борасида энг намунали натижаларга эришган 5 мамлакатнинг бири сифатида эътироф этилгани маълум қилинди.  

Давлат дастурининг 6 ойга мўлжалланган 227 та бандидан 224 тасининг ижроси бажарилган. Жумладан, ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун муносиб шароитларни яратиш борасида белгиланган устувор йўналишлар доирасида муайян ишлар амалга оширилган. Хусусан, республика бўйича 35 та янги давлат мактабгача таълим ташкилоти ташкил этилиб, 4 минг 750 мингта бола ўрни яратилган. Нодавлат секторга берилаётган кенг имкониятлар доирасида 72 та хусусий мактаб ташкил этилган. Болаларни мактабгача таълим билан қамров даражаси 77 фоизга, мактабга тайёрлов тизимида қамров 96 фоизга етказилган.

Ўзбек тили ва адабиёти педагогларига ҳар ойда 50 фоизлик устама тўланиши йўлга қўйилди.  

Шунингдек, “Ёшлар дафтари” орқали ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида қарийб 122 млрд. сўм маблағ ажратилган.  

М.Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон БРМга эришишда энг намунали 5 мамлакатнинг бири сифатида эътироф этилди