Фарғона давлат университетида ўтаётган “Ўзбекистон – Беларусь таълим форуми”нинг иккинчи куни ҳосил байрамининг илиқ руҳи билан бошланди. Эрта тонгдан форум иштирокчилари ранг-баранг неъматлар, миллий анъаналарга хос меҳмондўстлик ва самимий табассумлар билан кутиб олинди.

Таъкидлаш жоизки, тақдим этилган маҳсулотларнинг асосий қисми университет қошидаги Аграр қўшма факультет талабалари ва устозлари томонидан етиштирилган. Бу эса таълим муассасасининг илмий-амалий салоҳияти, ёш мутахассисларнинг меҳнатсеварлиги ҳамда соҳавий тайёргарлик даражасини яққол намоён этди. 

Сўнгги йилларда мамлакатимизда аграр соҳани ривожлантириш, инновацион ёндашувларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Фарғонада зооинженерия, асаларичилик, мева-сабзавотчилик ва узумчилик йўналишларида таълим берувчи мутахассисликлар очилиши мазкур йўналишдаги ислоҳотларнинг амалий самарасини кўрсатмоқда. 

Форум иштирокчилари асалнинг ширинлиги ва анорнинг табиий рангида ўз ифодасини топган меҳнат самарасидан баҳраманд бўлди, ўзаро илиқ мулоқот ва тажриба алмашув жараёнларида фаол қатнашдилар. Байрамона кайфият юзлардаги табассум, меҳнатга бўлган эътироф сифатида намоён бўлди.

[gallery-25658]

Форум доирасида “Ўзбекистон ва Беларуснинг таълим соҳасидаги ҳамкорлиги”, “Илм-фан соҳасидаги ҳамкорлик” ҳамда “Профессионал кадрлар тайёрлаш тизимида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш” мавзуларида секция йиғилишлари ташкил этилди. Уларда икки мамлакатнинг етакчи олий таълим муассасалари ректорлари, олимлар, илмий-тадқиқот институтлари раҳбарлари ва соҳа мутахассислари иштирок этиб, маърузалар тингланди ва атрофлича муҳокамалар олиб борилди. 

Йиғилишлар давомида икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, академик алмашинувлар ва қўшма илмий изланишлар учун янги имкониятлар яратишга қаратилган таклифлар илгари сурилди. Шунингдек, таълим экспортини стратегик йўналиш сифатида ривожлантириш, мунтазам ахборот алмашинуви, семинар ва тажриба алмашувларини йўлга қўйиш бўйича келишувларга эришилди. 

Куннинг иккинчи ярмида форум иштирокчилари Лола Муротова номидаги қишлоқ хўжалигига ихтисослашган техникум фаолияти билан танишдилар. Улар техникум музейи ҳамда ўқувчилар билан суҳбатда бўлиб, касб-ҳунар кўргазмасини томоша қилишди. Вилоят техникумлари томонидан ташкил этилган ушбу кўргазма форум меҳмонларида катта таассурот қолдирди.

ЎзА фотомухбири

Муқимжон ҚОДИРОВ олган суратлар.

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзбекистон – Беларусь таълим форуми”нинг иккинчи кунидан фоторепортаж