Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи нафақат юртимизда яшовчи, балки бошқа мамлакатларда яшовчи ўзбеклар учун ҳам қадрли.

Қирғизистонлик учувчи-космонавт Солижон Шарипов Ўзбекистон байроғини илк бор 1998 йилда «Индевор» космик кемаси бортида фазога олиб чиққан. Бу эса Ўзбекистон байроғи ҳилпираган энг баланд нуқта бўлиб қолди.  

***

Непал ҳудудидаги Эверест (Жомолунгма) чўққиси сайёрамизнинг энг баланд нуқтаси бўлиб, унинг баландлиги денгиз сатҳидан бошлаб ҳисоблаганда 8 минг 848 метрни ташкил этади.

Мазкур чўққини илк бор 1953 йил 29 майда инглиз альпинистлари Тенцинг Норгей ва Эдмунд Хиллари забт этган.  

Мустақил Ўзбекистон вакилларидан биринчи бўлиб бу юксак чўққини 1998 йил 22 май куни соат 16:45 да алпинистимиз Рустам Ражабов забт этди ва у ерга Ўзбекистон байроғини қадаган.

***

Ўзбекистонлик альпинист Сергей Денисенко 2021 йил 1 июнь куни Эверест чўққисига чиққанда Ўзбекистон байроғи ва Президент Шавкат Мирзиёев суратини кўтарди.

Альпинист байроқ ва Президент суратини Непал вақти билан 17:30 (Тошкент вақти билан 16:45)да 8 минг 848 метр баландликка етганда кўтарган.

Кейинроқ Шавкат Мирзиёев Эверестни забт этган алпинистни “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони билан мукофотлаган.

***

«Сирли Ўзбекистон» жамоаси вакиллари Шароф Эгамбердиев ва Шуҳрат Одилов Осиё қитъасидаги энг баланд вулқон чўққиси – Эрон шимолида жойлашган Демавенд чўққисини забт этиб, денгиз сатҳидан 5 минг 610 метр баландликда Ўзбекистон байроғини кўтарган.

***

Диёр Ҳайдаров Ўзбекистон давлат байроғини Марказий Осиёдаги энг баланд чўққилардан бири бўлмиш Абу Али ибн Сино чўққисида 7 минг 134 м баландликда кўтарди. Илҳом Икромов эса баландлиги 6 минг 100 метр бўлган “Раздельная“ чўққисида ҳилпиратди.

***

“Сирли Ўзбекистон” туристик жамияти таъсисчиси, биохимик, биология фанлари доктори Шароф Эгамбердиев 2019 йил 18 июлда Европадаги энг баланд – Эльбрус чўққисига Ўзбекистон байроғини ўрнатган.  

***

Булунғур туманидан бўлган Санжар Африканинг Килиманжаро тоғ чўққисига Ўзбекистон байроғини олиб чиққан.

Килиманжаро — Шарқий Африкадаги вулқон тоғи бўлиб, Танзания ҳудудида жойлашган. Баландлиги 5 минг 895 метрни ташкил этади ва Африка материгидаги энг баланд чўққи саналади.

***

Қашқадарё вилоятида жойлашган Ўзбекистондаги энг баланд чўққига юртимиз байроғи ўрнатилган.

Ҳазрати Султон чўққиси 4 минг 643 метрни (айрим манбаларда 4 минг 30 м) ташкил қилади.

***

2021 йил 21 август куни юртимизнинг ёш тадқиқотчилари томонидан аэростат билан стратосферага учирилган Ўзбекистон Республикаси байроғи Ердан 46 минг метр баландликка кўтарилган.  

Мамлакатимиз байроғи билан боғлиқ мазкур қизиқарли маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ахборот хизмати  билан ҳамкорликда тайёрланди.  

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон байроғи ҳилпираган энг юқори нуқтани биласизми?