Ўзбекистонда рақамли инфратузилмани ривожлантириш, жаҳоннинг илғор технологияларини жорий этиш ва аҳолига замонавий рақамли хизматларни тақдим этиш йўналишида изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Бу жараён нафақат ердаги, балки ҳаво транспорти соҳасида ҳам юқори технологияларни татбиқ этиш орқали янги имкониятлар яратишни назарда тутади.

Шу мақсадда АҚШга амалга оширилаётган иш сафари доирасида Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Anuvu компаниясининг тижорат авиацияси бўйича алоқа хизматлари катта вице-президенти Ненси Уолкер билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Ўзбекистоннинг ҳаво транспорти соҳасида интернет ва мультимедиа хизматларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, томонлар Anuvu компанияси томонидан таклиф этилган паст орбитадаги (LEO) йўлдош технологиялари асосида Uzbekistan Airways самолётларида парвоз вақтида интернет хизматини жорий этиш масаласини кўриб чиқдилар.

Шунингдек, самолёт бортида контент ва мультимедиа хизматларини — фильмлар, сериаллар ва ўйинларни тақдим этиш, маҳаллий мутахассисларни Anuvu технологияларига ўқитиш, шунингдек контентни маҳаллийлаштириш (дубляж, овоз бериш ва ўйинларни мослаштириш) бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Учрашув якунида томонлар Ўзбекистон авиация соҳасида интернет ва мультимедиа хизматларини кенгайтириш, Anuvu технологияларини жорий этиш ҳамда маҳаллий кадрлар салоҳиятини ошириш бўйича ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олдилар. Ҳамкорликни расмийлаштириш мақсадида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Нигора Раҳмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон авиациясида Anuvu технологиялари жорий этилади