2026 йилининг 31 июлидан 6 август кунига қадар дунёнинг 24 та футбол бўйича ампутантлар терма жамоаси Коста-Рикада ўтадиган жаҳон чемпионатида ўзаро баҳс олиб боради.

Қувонарлиси, мазкур мундиал саралашининг “B” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Яман билан ўтган ўйинда рақиб дарвозасига 13 та жавобсиз тўп киритди ва очколарини 9 тага етказиб олган ҳолда мундиалга йўл олди. Дарвоқе, бундан аввал ампутант футболчиларимиз Малайзия термасини 11:0 ҳисобида енгган эди.
Маълумот ўрнида: саралаш баҳсларининг “B” гуруҳида Япония термаси ҳам 9 очко жамғарган бўлиб, голлар нисбатига кўра, иккинчи ўриндан жой олди. Малайзия, Яман ва Бангладеш жамоалари ҳисобида ҳозирча иккитадан ўйин бор ва улар ҳамон очкосиз қолмоқда.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА