Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати хабар берди. Унда айтилишича, жорий йилнинг 17 август куни Қобул шаҳрида Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Иргашев Афғонистон Бош вазирининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Мулла Абдул Ғани Бародар билан учрашув ўтказди.

Учрашувда икки томоннинг ёқилғи-энергетика компаниялари раҳбарияти ва масъул ходимлари иштирок этди.

Унда қайд этилганидек, жорий йилнинг 3 июль куни Озарбайжон Республикасининг Хонкенди шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Мулла Абдул Ғани Бародар ўртасида бўлиб ўтган мулоқот алоҳида аҳамият касб этади. Мазкур учрашувда икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш ва қўшма ташаббусларни қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилгани, бу эса муносабатларнинг янги босқичга кўтарилиши ҳамда стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланди.

Музокаралар давомида Ўзбекистон ва Афғонистон энергетика компаниялари ўртасида тўртта йирик лойиҳани амалга ошириш бўйича шартномалар имзоланди. Жумладан, 500 кВли “Сурхон-Пули-Хумри” электр узатиш тармоғи 200,6 километр масофада қурилиб, “Хўжа-Алвон” подстанцияси кенгайтирилади. Шунингдек, “Арғанда” подстанцияси 500/220 кВгача кенгайтирилиб, қуввати 800 МВАгача оширилади. Бундан ташқари, “Бутхак” (Қобул) подстанциясидан “Шайх Мисри” (Нангархар) подстанциясигача 125 километр узунликдаги 220 кВли янги икки занжирли электр узатиш тармоғи қурилади. Шу билан бирга, “Шайх Мисри” (Нангархар) 220 кВли подстанцияси 2х25 МВА ва 2х40 МВА қувватда барпо этилади.

Томонлар ушбу лойиҳаларнинг қурилиш ишларини жорий йилнинг 6-7 сентябрь кунлари Қобул шаҳрида бўлиб ўтадиган Халқаро энергетика конференцияси доирасида бошлашга келишиб олди.

Лойиҳалар 2027 йилнинг биринчи чорагига қадар амалга оширилиши белгиланган бўлиб, бу Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида электр энергетика соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришга хизмат қилади. Шунингдек, барча жараёнларни юқори сифатда ва ўз вақтида амалга ошириш, қурилиш ишларида маҳаллий ресурслардан максимал даражада фойдаланиш муҳим аҳамиятга эгалиги таъкидланди. Энергетика тармоқларини модернизация қилиш, ҳисоб-китоб тизимларини рақамлаштириш ва малакали кадрлар тайёрлаш соҳаларида ҳам ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш бўйича фикр алмашилди.

Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон-Афғонистон: энергетика тармоғини яхшилаш бўйича тўртта йирик лойиҳа амалга оширилади