Шафтоли мамлакатимизда энг кўп етиштириладиган мевалардан бири ҳисобланади. Ушбу мева C ва А витаминларига бой бўлиб, бу кўриш ва иммунитет учун жуда муҳим. Қолаверса, кремний, калий, фосфор, темир каби микро вамакро элементлар мавжуд. Шафтолининг энергиявий қиймати асосан углеводлардан иборат.

Миллий статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2025 йилнинг биринчи етти ойида Ўзбекистон шафтоли экспорти бўйича муваффақиятли натижаларга эришди. 87,9 минг тонна маҳсулот экспорт қилиниши ва бунинг эвазига 80,5 миллион АҚШ доллари даромад олиниши мамлакатимиз мева экспортидаги барқарор ўсиш ва рақобатбардошликни кўрсатади. Шафтоли нафақат ички бозоримизда, балки халқаро майдонда ҳам катта талабга эга бўлган мевалардан бири ҳисобланади. 

Ўзбекистон 2025 йилнинг январь-июль ойларида энг кўп шафтоли экспорт қилган давлатлар рўйхатида Россия биринчи ўринда турибди. 

Россия энг йирик импортёр давлат сифатида 69,9 минг тонна шафтоли қабул қилди. Бу умумий экспорт ҳажмининг катта қисмини ташкил этади. Қозоғистон 13,1 минг тонна шафтоли импорти билан иккинчи ўринда туради. 

Қозоғистон бозорининг Ўзбекистон шафтолиси учун муҳимлиги мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий савдо алоқаларини янада ривожлантириш имконини беради. Шу билан бирга, Қирғиз Республикаси 4 минг тонна шафтоли сотиб олиб, минтақавий экспорт бозоридаги ўз ўрнини мустаҳкамлади.

Қолаверса, Беларусга 615 тонна ва бошқа давлатларга 259 тонна шафтоли экспорт қилинган.

Хулоса қилиб айтганда, 2025 йилнинг етти ойидаги шафтоли экспорти кўрсаткичлари Ўзбекистон мева экспортидаги муваффақият ва истиқболли ўсишни намойиш этади. 

Минтақавий ҳамкорликни кучайтириш ва бозорларни кенгайтириш орқали мамлакатимиз экспорт салоҳиятини янада ошириш имкониятига эга бўлади.

Дилдора ДЎСМАТОВА ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон 7 ойда 80,5 миллион долларлик шафтоли экспорт қилган