“Ибрат фарзандлари” лойиҳаси доирасида сунъий интеллект ёрдамида ўзбек тилини ўргатиш модули ишга тушди.
Пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида бўлиб ўтган тадбирда “Ибрат фарзандлари” жамоаси ушбу модулнинг бошланғич даражадаги бепул дастурини тақдим этди.

Дастур Ўзбекистонда илк бор сунъий интеллект асосида она тилимизнинг талаффузини аудиолаштириб, тил ўрганишнинг 6 асосий кўникмасини қамраб олгани билан ажралиб туради.

Энди хорижликлар learnuzbek.ai платформаси орқали кунига атиги 15 дақиқа ажратиб, ўзбек тилини ўрганишлари мумкин.
Гулноза Бобоева, ЎзА