“Шарқ садолари” ашула ва рақс ансамбли аъзолари Португалияда бўлиб ўтган нуфузли “Festival International de Folclore Rio” халқаро фольклор фестивалида иштирок этди.
Португалия томонидан расмий тарзда кутиб олинган “Шарқ садолари” жамоаси ўзининг миллий куй-қўшиқлари ва рақслари билан фестиваль меҳмонлари ва иштирокчиларига ўзбек маданиятининг бетакрор гўзаллигини намойиш этди.

Томошабинлар ансамблнинг ҳар бир чиқишини илиқ кутиб олиб, уларнинг маҳоратига юқори баҳо берди.
Фестиваль доирасида Ўзбекистон делегацияси Португалиянинг маданият бўйича давлат котиби Алберто Сантос билан учрашди. Суҳбат давомида у Ўзбекистон тарихий мероси ва буюк алломалари ҳақида чуқур билимга эга эканини таъкидлади.

“Шарқ садолари” ансамблининг халқаро саҳнада муваффақиятли иштироки Ўзбекистон ёшлари салоҳияти, санъати ва маданиятининг ёрқин намунаси бўлди.
Гулноза Бобоева,
ЎзА