Ватанимиз тарихидаги 15 январь санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1409 йил (бундан 616 йил олдин) – Ҳиротга Хитой ҳукмдоридан элчилар келди ва Амир Темурнинг ўлими муносабати билан Мин империяси номидан Шоҳрух Мирзога таъзия изҳор этди. Абдураззоқ Самарқандийнинг “Икки бахтли юлдузнинг порлаши ва икки денгизнинг қўшилиши” асарида бу ҳақда “Шоҳрух уларга нисбатан кўп марҳаматлар кўрсатиб, сўнг қайтишларига ижозат берди”, деб ёзилган.

1432 йил (бундан 593 йил олдин) – қирчиллама қишда Мирзо Улуғбек бошига мусибат тушди – унинг ёш фарзанди Мирзо Абдураҳмон тўсатдан вафот этди. Улуғбек бу ўғлини жуда севар, катта умидлар билан ўстираётган эди. Мирзо Абдураҳмон кўп жиҳатлари билан отасига ўхшаб кетарди.

1910 йил (бундан 115 йил олдин) – геолог олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби Ғани Мавлонов таваллуд топди (вафоти 1988 йил). У зилзилалар жараёнида ер ости сувлари ва газ таркибларининг ўзгариши ҳақидаги илмий кашфиёт муаллифи ҳисобланади.

1910 йил (бундан 115 йил олдин) – шоир Султон Жўра дунёга келди (вафоти 1943 йил). Шоирнинг машҳур итальян астрономи, инквизиция томонидан гулханда ёқиб юборилган Жордано Брунога бағишлаб 28 ёшида ёзган “Бруно” достони 30-йилларда яратилган ўзбек достонларининг энг яхши намуналаридан ҳисобланади. Иккинчи жаҳон урушида қатнашган Султон Жўра урушда ҳалок бўлган. Шоирнинг жасади Беларусдаги Гомель шаҳри Лоев тумани Козероги қишлоғида дафн этилган.

1912 йил (бундан 113 йил олдин) – болалар шоири, драматург, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Шукур Саъдулла таваллуд топди (вафоти 1972 йил). У ўзбек халқ эртаклари сюжети асосида “Ёрилтош” мусиқали драмаси ва либреттосини яратган.

1914 йил (бундан 111 йил олдин) – Самарқанддаги Халқ уйида “Падаркуш” спектакли биринчи марта намойиш этилди. Адабиётшунос олим, академик Наим Каримовнинг қайд этишича, бу ўзбек халқининг маданий ҳаётида улкан воқеа бўлди. Шу куни ўзбек миллий театри дунёга келди. Беҳбудий биринчи ўзбек драмасининг муаллифигина бўлиб қолмай, уни саҳналаштиришда иккинчи режиссёр сифатида ҳам иштирок этди. Асарда ўқимаган боланинг падаркушга – отасининг қотилига айланиш жараёни тасвирланар экан, Беҳбудий илм-фаннинг шахснинг қандай инсон бўлиб шаклланишидаги ролини кўрсатиб беришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган эди.

Наим Каримовнинг ёзишича, асардаги ўқимаган бола минглаб ўзбек болаларининг биригина эмас, балки маърифатдан бебаҳра қолиб келаётган ўзбек халқининг жонли тимсоли ҳам. Беҳбудий шу халққа мурожаат этиб, “Агар сиз ўқиб, илмли-маърифатли халқ бўлмасангиз, ўзингизнинг қадр-қимматингизга етмасангиз, ота-боболаримиздан қолган муборак ўлканинг бундан кейин ҳам хонавайрон бўлишига йўл қўйган бўласиз”, дегандек бўлади. Театрни ибратхона, ваъзхона деб билган адиб театр орқали халқ оммасига таъсир ўтказмоқчи, унинг онгига, миясига миллат, Ватан, ҳуррият ҳақидаги тушунчаларни сингдирмоқчи бўлди.

“Падаркуш” драмаси тез орада Туркистоннинг кўпгина шаҳарларида намойиш этилиб, янги санъат турининг катта истиқболга эга эканидан дарак берди. Беҳбудий асардан тушган маблағнинг сарф-харажатдан ортган барча қисмини жадид мактаблари фойдасига ўтказди. Ва шу факт билан ҳам ҳаётининг бирдан-бир мақсади ўзбек халқини маърифат манзиллари орқали миллий тараққиёт довонларига етаклаш эканини исбот қилди.

1925 йил (бундан 100 йил олдин) – СССР Халқ Маориф Комиссарлиги Бош фан идораси Ўрта Осиё коллегиясининг мажлисида Ўзбекистоннинг Бухоро, Самарқанд ва бошқа шаҳарларидаги ёдгорликларни қўриқлашга бағишланган маърузалар тингланди. Шу жумладан, Улуғбек мадрасасини тиклаш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

1929 йил (бундан 96 йил олдин) – Ўзбекистон ҳукумати қарорига асосан Катта йўллар ва тош йўллар бош бошқармаси ташкил этилди.

1936 йил (бундан 89 йил олдин) – Хоразмда биринчи радиоэшиттириш амалга оширилди. Хоразмни радиолаштириш масаласи биринчи марта 1928 йилда кўтарилган ва 5 йиллик режа тузилиб, унга кўра биринчи навбатда 200 та қаттиқ товуш чиқарувчи карнайлар ўрнатиш кўзда тутилган. Шулардан 130 таси қишлоқларда ўрнатилиши лозим эди. 

Тарихчи Гулчира Хусаинбекованинг ёзишича, ана шу мақсадлар учун 96 минг 802 рубль ажратилди. Хоразм округ қўмитасининг 1936 йил 3 январдаги қарорига кўра Хоразмда радио қўмита ташкил қилинди. Радиоузеллар ташкил этилиб, туман марказларида радиолар сони кўпайтирилди.

1938 йил (бундан 87 йил олдин) – Бухоро, Фарғона, Самарқанд, Тошкент ва Хоразм вилоятлари ташкил этилди. 

1948 йил (бундан 77 йил олдин) – Ўзбекистон ҳукуматининг «Чет тили ўқитувчилари тайёрлашни ташкил этиш ҳақида»ги қарори қабул қилинди. Қарорда Тошкент педагогика институти ҳамда Тошкент кечки педагогика институти чет тиллар факультетларида маҳаллий ёшлардан чет тиллар бўйича ўқитувчи кадрлар тайёрлаш яхши йўлга қўйилмагани кўрсатиб ўтилган.

1997 йил (бундан 28 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 

2019 йил (бундан 6 йил олдин) – Ўзбекистон ва Германиянинг 250 дан ортиқ олим ва экспертлари Ўзбекистон Республикасининг Берлиндаги элчихонасида бўлиб ўтган «Буюк ипак йўлининг мероси – Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги кўприк» мавзусидаги медиа тадбирда иштирок этди.

2021 йил (бундан 4 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2024 йил (бундан 1 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасини илмий тадқиқ қилиш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ва “Криминология соҳасида илмий-амалий тадқиқот ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбек миллий театр санъатининг тамал тошини қўйган жадидни биласизми?