Бугунги кунда юртимизда спортнинг Каратэ WKF тури жадал оммалашмоқда. Президентимизнинг 2023 йил 3 ноябрь куни қабул қилинган "Каратэ (WKF) спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ўзбек каратэсида янги даврни бошлаб берди.

Ушбу қарорга мувофиқ, каратэ WKF бўйича юқори малакали профессионал спортчилар, тренерлар, тренер-селекционерлар, ҳакамлар ва бошқа мутахассисларни илғор хорижий тажриба асосида тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон каратэ WKF ассоциацияси томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Мамлакатимизнинг турли ҳудудларида тренер ҳамда ҳакамлар учун ўқув-семинарлари ташкил этилмоқда.

Аниқроқ айтадиган бўлсак, ушбу семинар тўрт ҳудуд кесимида ўтказилади. Жумладан, 1-ҳудудда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Бухоро вилояти, 2-ҳудудда Самарқанд, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти, 3-ҳудудда Фарғона, Андижон ҳамда Наманган, 4-ҳудудда Тошкент шаҳри, Тошкент, Сирдарё, Жиззах вилоятларидан келган тренер, ҳакам ва мутахассислар иштирок этади.

Семинар давомида иштирокчилар 5 йўналиш бўйича салоҳиятларини янада юксалтириш билан бирга, мазкур спорт турининг янги қоидаларидан бохабар бўлади. Бундан ташқари каратэчиларнинг маҳоратини янада ошириш борасидаги билимлари оширилади.

Н.Раҳмонова, ЎзА

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбек каратэсининг янги даври бошланмоқда