Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Зоология институтига Хитой Фанлар Академияси Зоология институти директори, професссор Қиао Гексиа ва Хитой Миллий Зоология музейи директори професссор Чен Жун ташриф буюришди.
Ташриф мобайнида меҳмонлар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ташкил топганлигининг 80 йиллигига бағишланган “Илм-фан – Янги Ўзбекистон пойдевори” мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этишди.

ЎзР ФА Зоология институти директори Бахтиёр Холматов томонидан халқаро ҳамкорлар билан Хитой Фанлар академияси Зоология институти билан икки томонлама ҳамкорлик қилиш масалалари, ёш олимларнинг Хитойда PhD тадқиқотларини олиб бориши ва ҳамкорликдаги янги лойиҳалар муҳокама қилинди.

ЎзР ФА Зоология институти ҳузурида Ўзбекистон – Хитой қўшма маркази ва унинг негизида қўшма лабораториялар ташкил этишга келишиб олинди.
Режалаштирилаётган келгусидаги ишлардан самарали натижалар кутилаётгани алоҳида таъкидланди.
Н.Раҳмонова, ЎзА