Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбек дастурчилари Марказий Осиё тарихига бағишланган видеоўйин яратди (+видео)

Бугунги кунда Ўзбекистонда ахборот технологиялари ва креатив индустрия соҳасида ёшларнинг салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган янги ташаббуслар изчил амалга оширилмоқда.

Хусусан, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Лойиҳалар бошқаруви маркази ҳамкорлигида Тарантоол Гамес студияси томонидан Марказий Осиё тарихи ва маданиятига бағишланган “Саҳро қуввати” номли видеоўйин яратиш устида иш олиб борилмоқда.  

Лойиҳа жаҳон аудиториясига Марказий Осиёнинг бой тарихи, афсоналари ва қаҳрамонларини замонавий технологиялар орқали тақдим этишни мақсад қилган. Муаллифнинг айтишича, бугунги глобал ўйин индустриясида Марказий Осиё тарихи деярли ёритилмаган бўлиб, шу сабабли ушбу мавзу катта салоҳиятга эга.  

– Биз дунёга ўз тарихимизни, маданиятимизни ва қаҳрамонларимизни замонавий технологиялар орқали кўрсатмоқчимиз, — дейди лойиҳа асосчиси Отабек Дўсмат.  

Жамоа халқаро даражадаги ўйин яратишни мақсад қилган бўлиб, лойиҳа жараёнида замонавий ва илғор технологиялардан фойдаланилмоқда. Бу эса ўйиннинг визуал сифати ҳамда технологик даражасини юқори босқичга олиб чиқишга хизмат қилади. Лойиҳа муаллифининг таъкидлашича, бу ташаббус фақат битта ўйин яратиш билан чекланмайди.

– Бизнинг мақсадимиз фақат ўйин чиқариш эмас. Биз Ўзбекистонда ўйин индустриясини ривожлантиришни хоҳлаймиз. Ҳозир бу соҳада мутахассислар кам, лекин ёшлар орасида қизиқиш жуда катта. Умид қиламизки, бу лойиҳа янги авлод дастурчилари ва ижодкорларини илҳомлантиради, — дейди у.  

Бугунги кунда видеоўйинлар индустрияси дунёдаги энг тез ривожланаётган креатив соҳалардан бири ҳисобланади. Шу сабабли мутахассислар Марказий Осиёнинг бой тарихий мероси келажакдаги кўплаб ўйин лойиҳалари учун катта илҳом манбаи бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/wsw0nh2pPeA?si=z__BP4YtNB7p_Qa1" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Гулноза Бобоева,  

Анвархўжа Аҳмедов(монтаж),

ЎзА