Ўзаро ҳамкорлик ривожланмоқда
Тоғ-кон саноати ва геология вазири ўринбосари – “Навоийуран” давлат корхонаси бош директори Жамол Файзуллаев Хитой Халқ Республикасининг "CGNPC URC" компанияси вице-президенти бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашди.
Учрашувда Ўзбекистонда ҳамкорликда геология қидирув ишларини олиб бориш юзасидан фикр алмашилди.
Томонлар ўзаро манфаатдорлик шартлари асосида ҳамкорликда геология қидирув ишларини олиб бориш бўйича меморандум имзолади.


А.Бўриев, ЎзА мухбири