"Янги Ўзбекистон" боғида бўлиб ўтган Наврўз байрами шодиёнасида Озарбайжон элчиси Гусейн Гулиев ўзбек халқини байрами билан табриклади.
– Ўзбекистон халқини баҳор, янгиланиш ва бунёдкорлик рамзи – Наврўз олам билан чин қалбимдан табриклайман. Бу ёрқин байрамда ўзбек халқининг улуғворлиги, чуқур анъаналари, матонати ва равнақига интилиши ўз ифодасини топган.
Сўнгги йилларда Ўзбекистон барча соҳаларда ажойиб ўсиш ва тараққиётни намойиш этди. Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида иқтисодиёт, ижтимоий соҳа ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар изчил давом эттирилмоқда. Бу ютуқлар Ўзбекистон улкан салоҳиятга, келажакка интилаётган халққа эга давлат эканининг яққол тасдиғи бўлди.

Ўзбек халқи ўз анъаналарини сақлаб, дадил олға интилаётган буюк халқдир. Наврўз унинг куч-қудрати, бирдамлиги ва янги марралар сари интилиш тимсоли.
Қардош Ўзбекистон халқига тинчлик, фаровонлик ва янада муваффақиятлар тилайман, — деди элчи.
ЎзА