«Ўзагросуғурта» АЖ ўз фаолиятини бошлаган илк кунлариданоқ аҳоли, айниқса, Юртимизнинг олис ҳудудларида истиқомат қилувчи фуқароларни суғурта ҳимояси билан таъминлашни устувор вазифа сифатида белгилаган. Бугунги кунда компания Ўзбекистон суғурта бозорида юзага келаётган эҳтиёжлардан келиб чиқиб, барча турдаги суғурта хизматларини тақдим этиб келмоқда.

Сўнгги йилларда «Ўзагросуғурта» АЖ томонидан аҳоли ўртасида суғурта маданиятини ошириш, янги суғурта турларини жорий этиш ва уларни рақамлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, 2025 йилнинг биринчи ярмида компания аҳоли билан ишлашни кучайтирди. 

7 ой натижаларига кўра компания 1 438 та суғурта ҳолатлари бўйича 
27 миллиард сўм суғурта тўловларини амалга оширди. Ушбу кўрсаткичлар фуқароларнинг компанияга бўлган ишончи ва суғуртанинг ҳаётдаги муҳим аҳамияти ортиб бораётганини яққол намоён этмоқда.

Хусусан, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта полиси (ТВEФЖМСҚ) соҳасида ҳам ижобий ўзгаришлар кузатилди. 2025 йилнинг 7 ойи давомида:

  • 64 мингдан ортиқ полис расмийлаштирилди;
  • Суғурта тўловлари 4,7 миллиард сўмдан ошди, бу эса ҳайдовчиларга автохалокат каби мураккаб ҳолатларда моддий ёрдам кўрсатиш имконини берди.

Мулкни суғурталаш бўйича ҳам фаолият изчил ривожланмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даврида:

  • 22 мингдан ортиқ шартнома тузилди;
  • 14 миллиард сўмдан зиёд тўловлар амалга оширилди; Хизмат қамрови ва мижозлар ишончи сезиларли даражада кенгайди.

Нохуш воқеалар ва жароҳатларга қарши ҳимоя сифатида амалга оширилаётган бахтсиз ходисалардан суғурталаш хизматлари ҳам фаол ривожланмоқда:

  • 7 ойда 40 мингдан ортиқ шахс суғурта қилинди;
  • Полислар бўйича тўловлар 3 миллиард сўмдан ошди.

Бу суғурта тури нафақат моддий ёрдам, балки тикланишга имкон берадиган ишончли пойдевор эканини яна бир бор тасдиқлади.

Шу билан бирга компания ўтган олти ойда қуйидаги ютуқларга эришди: Маркетингни ривожлантириш бўйича Марказий Осиё ҳудудида ягона ва кенг қамровли тадбир сифатида эътироф этилган «Ташкент Маркетинг Форум 2025» да «2024 йилда Ўзбекистонда онлайн суғуртани ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун» номинациясида мукофотни қўлга киритди.

Ўзбекистон суғурта бозорининг етакчи иштирокчиларидан бири сифатида, дунёдаги энг нуфузли рейтинг агентликларидан бири — Моодйъс Инвесторс Сервиcэ томонидан «Ба3» даражасида узоқ муддатли молиявий барқарорлик рейтингига сазовор бўлди. Рейтинг прогнози — «Ижобий». Ушбу рейтинг кўрсаткичи компания зиммасига олган мажбуриятларни ўз вақтида бажарилиши кафолатини, юқори салоҳиятли инвесторлар учун ишончлилик даражасини белгилайди.

«Ўзагросуғурта» компанияси ИСО 9001:2015 сертификатига эга бўлганидан фахрланади ва бу компания фаолиятининг менежмент соҳасидаги халқаро стандартларга тўлиқ мос келишига тасдиқ беради. 

Ҳар доим олдинда бўлиш учун, компания ўз ходимларининг ривожланишига доимий равишда сармоя киритиб келмоқда. «Ўзагросуғурта» ҳар йили ўз ходимларини халқаро малака ошириш курсларига юбориб, уларни дунё суғурта соҳасининг энг замонавий билимлари ва ўқув усуллари билан таъминлайди.

Шунингдек, компания Президент ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви Академияси ҳамда Тошкент давлат иқтисодиёт университети каби олий ўқув юртлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиб, ёш мутахассислар учун янги имкониятлар очмоқда ва уларни суғурта соҳасининг барча жиҳатларига ўргатмоқда.

Суғурта соҳасида инновацион ёндашувларни амалга оширишга интилаётган «Ўзагросуғурта» АЖ рақамли трансформацияга йўл очган компаниялар сафида етакчилик қилмоқда. Компания суғурта хизматларини рақамлаштириш соҳасидаги дастлабки қадамларни ўз вақтида ташлаган ҳолда, бугунги кунда бозордаги рақобатбардошликни таъминлаб, аҳолига янада қулай шарт-шароит яратишга эришди. Айни пайтда «Ўзагросуғурта» томонидан 26 дан ортиқ турдаги суғурта хизматлари ва маҳсулотлари замонавий ахборот технологиялари ва мобил қурилмалар орқали, вақт ва макондан қатъи назар, фойдаланиш имконияти билан тақдим этилмоқда.

Ишонч — суғурта бозоридаги энг муҳим актив

«Ўзагросуғурта» АЖ ўз мижозларига кўрсатаётган ишончи ва содиқлиги учун миннатдорлик изҳор этади. Компания нафақат шаҳарлар, балки мамлакатнинг энг олис ҳудудларида ҳам хизматлар қамровини кенгайтиришда давом этмоқда.

«Ўзагросуғурта» —йиллар давомида оқланган ишонч!

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Ўзагросуғурта»: Суғурта бозорида ишонч ва барқарорлик сари қатъий қадамлар