Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев “Ёшлар ойлиги” доирасида Қўнғирот туманидаги манзил колонияларининг бирида жазо муддатини ўтаётган ёшлар билан учрашди.

Унда дастлаб Жўқорғи Кенгес Раиси мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган эътибор давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айлангани, шу асосда уларнинг ўз қобилиятини юзага чиқариши, чуқур билим олиши, илғор фикрли ва она Ватанимизга садоқат билан хизмат қиладиган фидойи инсонлар бўлиб камол топиши учун шароитлар яратилганини таъкидлади. Шу билан бирга, мамлакатимизнинг минг-минглаб ёшлари қаторида ҳаёт йўлларида озгина адашиб, бугунги кунда манзил колонияларида жазо муддатини ўтаётган ёшлар ҳам эътибордан четда қолмаслиги, уларнинг тез орада жамиятга аралашиб, ўз ўрнини топиши учун яқиндан ёрдам берилиши алоҳида қайд этилди.

Учрашувда ёшлар ҳам  касб-ҳунар эгаллашга бўлган қизиқишлари ва ўзларининг истак-хоҳишларини билдирди. Барча кўтарилган масалалар белгилаб олиниб, тез фурсатда амалий чораларни кўриш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди.  

Шунингдек, ёшларнинг IT соҳаси ва хорижий тилларни ўрганиши учун Жўқорғи Кенгес раиси томонидан махсус компьютерлар ва китоблар топширилди. Шундан сўнг Раис манзил колонияда ёшларнинг бўш вақтларидан унумли фойдаланишлари учун фаолият юритаётган касбга йўналтириш масканлари фаолияти билан яқиндан танишди.

Ёшларнинг фойдали меҳнат билан шуғулланиши, илм ва ҳунар ўрганиши учун янада кўпроқ имкониятлар яратиш бўйича топшириқлар берилди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўз ўринларини топишда ёрдам берилади