Бухоро шаҳрида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида самарали ишлар олиб борилмоқда. Ҳозирги кунда ҳунар ўрганиб, тикувчилик, касаначилик, кўрпа қавиш, кийим-кечаклар тикиш билан шуғулланиб келаётган хотин-қизлар кўпчиликни ташкил қилади. Улар орасида миллий қўғирчоқлар яратиш бошқалардан ажралиб туради.

Баҳоуддин Нақшбанд маҳалласи Амир Темур кўчасида яшовчи Шаҳодат Назарбоева ушбу ҳунар ҳадисини олган. Бухоро давлат университети 2-босқич талабаси Шаҳодат миллий қўғирчоқлар тикишни бошлаганига кўп бўлмади. Ҳозирда у томонидан тикилган қўғирчоқлар кўпчиликка манзур бўлиб, ўз харидорини топган. Дастлаб қизиқиш учун тикилган қўғирчоқлар ҳозирда даромад келтирмоқда. У айни пайтда буюртма асосида турли ўлчамдаги қўғирчоқларни тайёрламоқда.

– Уй рўзғор юмушларидан ортиб бир кунда бештагача қўғирчоқ тайёрлаш имконим бор. Сабр-матонат талаб қиладиган бу ҳунарнинг даромади ҳам яхши. Ҳар бир тайёрлаган маҳсулотимнинг ўлчами ва миллийлик даражасига қараб 80 мингдан 150 минг сўмгача сотаман. Асосан буюртма билан мактабгача таълим муассасаларига етказиб беряпман. Турли кўргазмаларда ҳам иштирок этишни ҳам бошладим. Мақсадим болажонларга боғча ёшидан миллийлигимизни сингдиришга ҳисса қўшиш, – дейди Шаҳодат Назарбоева. 

Моҳир ҳунарманднинг қўл ишлари вилоятнинг барча шаҳар-туманлари, қолаверса Навоий, Хоразм, Самарқанд, Тошкент шаҳри ва водий вилоятларигача етиб борган. 

Зариф Комилов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўз ҳунаридан завқ олган Шаҳодат