Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатининг суперлигаси 8-тур доирасида ўтиши белгиланган барча 8 та учрашув ниҳоясига етди.

Ушбу тур доирасида Фарғонада “Нефтчи” Жиззахнинг “Сўғдиёна” клубини қабул қилди. Ўзаро ўйинлар статистикасига назар ташлайдиган бўлсак, ушбу клублар суперлига (аввалги олий лига) доирасида жами 54 маротаба учрашган. “Нефтчи” ҳисобида 30 ғалаба, “Сўғдиёна” эса 12 маротаба зафар қучган, 12 учрашув дуранг билан якунланган, тўплар нисбати: фарғоналиклар фойдасига 97 – 46.  

Лекин кейинги 9 йил давомида “Нефтчи” Фарғонада “Сўғдиёна”ни мағлуб эта олмаган экан.  

Шу сабабдан ҳам бу икки азалий рақиблар ўртасидаги баҳс қизиқарли ўтиши кутилаётганди ва у қайсидир маънода ўзини оқлади ҳам.

Ўйин меҳмонларнинг шиддатли ҳужумлари билан бошланди. Илк дақиқалардаёқ меҳмонларнинг 19 ёшли ҳужумчиси Сардорбек Ҳошимов, тажрибали ўйинчи Жавоҳир Қаҳрамонов ҳамда Македония давлатидан келган легионер Люпчо Дориевларнинг қулай вазиятлардан фойдаланиб йўллаган зарбаларини фарғоналиклар дарвозабони Ботирали Эргашев бартараф этишнинг уддасидан чиқди.

Очиқ ўйин тактикасида давом этган баҳсда майдон эгалари ҳам тез-тез ҳужумга ўтиб турди. Ана шундай ҳужумларидан бири йўққа чиққач, баҳснинг 23-дақиқасида “Сўғдиёна” дарвозабони Муҳаммадюсуф Собиров бошлаб берган ҳужумда ёш иқтидорли ҳужумчи Сардорбек Ҳошимов 17 метрлар олисликдан ажойиб зарба билан ҳисобни очди – 0:1. Унга бу голли узатмани жамоадоши, македониялик Люпчо Дориев ташлаб берди.  

Киритилган голдан сўнг меҳмонлар ўйинида бўшашиш юзага келган бўлса, майдон эгалари ўз мухлислари кўз ўнгида мағлуб бўлишни исташмай, ҳужумга ташланишди. Жиззахлик футболчилар ўз жарима майдони яқинида ўйин қоидасини бузишди. Узатилган тўпни жамоа сардори Станислав Андреев боши билан ўз дарвозаси томон йўллаб, ўйиннинг 31-дақиқасида автогол муаллифига айланди – 1:1.

Киритилган голдан руҳланган майдон эгалари меҳмонлар жарима майдони яқинида босимни янада оширишди. Учрашувнинг 42-дақиқасида жиззахликларнинг тажрибали ҳимоячиси Исломжон Қобилов тўп узатишда хатоликка йўл қўйди. Тўпни тажрибали Жамшид Искандеров эгаллаб олиб, унга бир тегиниш билан “Нефтчи”нинг сербиялик легионери Зоран Марушични меҳмонлар дарвозабони билан бирга-бир вазиятга олиб чиқди. Тажрибали Марушич бу имкониятдан унумли фойдаланди – 2:1. Ўйиннинг биринчи бўлими шу ҳисобда якунланиб, жамоалар танаффусга чиқиб кетди.

“Сўғдиёна” иккинчи бўлимда янада босимни оширди. Аммо зич ва ақлли ҳимояланиб, қарши ҳужумда тўп сурган “Нефтчи” ғалабани сақлаб қолиб, салкам 10 йиллик нохуш анъанага чек қўйди.  

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Иван Бошковичнинг ўйин ҳақидаги изоҳи анча қизиқарли бўлди.  

– Биз ажойиб футбол ўйнадик деб ўйлайман. Лекин натижа яхши бўлмади, аммо Фарғонада кўрсатган ўйинимиздан фахрланаман. Иккита хато ўйин тақдирини ҳал қилди. Бошқа барча кўрсаткичларда рақибни мағлуб этдик. Рақибни ғалаба билан, йигитларимни эса мавсумдаги энг яхши ўйинлари билан табриклайман. Ўйин бўйича кўпроғига лойиқ эдик, аммо спортда доим ҳам яхши ўйин кўрсатган жамоа ғолиб бўлавермайди, – деди “Сўғдиёна” бош мураббийи.  

Собиқ иттифоқ даврида кўп йиллар Киевнинг “Динамо”сини бошқариб, 20 мартадан зиёд мамлакат чемпиони қилган, Европа кубогини ютган жуда кучли мураббий Валерий Лобановский бир интервьюсида Бошковичнинг фикрига тескари: “Чиройли ўйин намойиш этган билан вақт ўтиб, ўйин унутилади, натижа эса тарихда қолади” дея таъкидлаган эди.  

Шундай қилиб, “Нефтчи” – “Сўғдиёна” ўртасидаги ўйин 2:1 ҳисобида мезбонлар фойдасига ҳал бўлди.

Ушбу турнинг қолган баҳсларида қуйидаги натижалар қайд этилди: Хоразм” (Урганч) – “Насаф” (Қарши) – 1:1, “Бунёдкор” (Тошкент) – “Қўқон – 1912” (Қўқон) – 1:2, “Бухоро” (Бухоро) – “Машъал” (Муборак) – 1:2, ОКМК (Олмалиқ) – “Андижон” (Андижон) – 4:3, “Сурхон” (Термиз) – “Пахтакор” (Тошкент) – 2:1, “Қизилқум” (Навоий) – “Навбаҳор” (Наманган) – 3:2, “Шўртан” (Ғузор) – “Динамо” (Самарқанд) – 1:3.

Миржалол Қосимов етакчилигидаги ОКМК 19 очко жамғариб, яна турнир жадвалида карвонбошликни қаршилик футболчилардан қайтариб олди. 2-ўринда “Насаф” 18, кейинги ўринларда бораётган “Бунёдкор” ва “Динамо” жамоалари15 тадан очко йиққан.

Аутсайдерлар қаторида эса 14-ўринда “Сўғдиёна” – 7, 15-поғонада “Бухоро” – 6 ва сўнгги ўринда “Шўртан” – 1 очко билан бормоқда.

Навбатдаги 9-тур ўйинлари жорий йилнинг 9 – 11 май кунларига белгиланган.  

А.Қаюмов, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўйин унутилади, натижа эса тарихда қолади”