Чуруқ аҳоли пункти Бухоро вилояти Шофиркон тумани марказидан 110 километр узоқликда жойлашган бўлиб, инфратузилма ва ижтимоий хизматларни ташкил этиш алоҳида эътибор талаб этади.

Чуруқликлар ўртасида олиб борилган тиббий таҳлилларга кўра, сурункали касалликлар аниқланган. Жумладан, гипертоник касаллик, қандли диабет, юрак-қон томир касалликлари билан оғриганлар жами ўндан зиёд. Бу касалликлар доимий тиббий назорат ва профилактик чора-тадбирларни тақозо этмоқда.

Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида тиббиёт пункти ташкил этилган бўлиб, уларга бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатилмоқда. Шунингдек, ҳудудга 1 дона тез тиббий ёрдам автомашинаси ва ҳамширалар бириктирилган бўлиб, бу шошилинч ҳолатда беморларни туман марказий шифохонасига тезкор етказиш имконини беради. 

Аҳоли ўртасида эмлаш ишлари ҳам маҳалла тиббиёт пунктида амалга оширилмоқда. Чуруқ аҳолисига туман тиббиёт бирлашмасининг 46-сонли оилавий поликлиникаси тиббиёт ходимлари томонидан бирламчи тиббий хизмат кўрсатилмоқда. Айни пайтда ҳар ойда туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси бош мутахассислари томонидан режали тиббий кўриклар ўтказиб келинмоқда. 

Шу билан бирга, ҳар ой аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, аниқланган касалликлар бўйича 29 турдаги бепул дори-дармон воситалари ва боғлов материаллари эҳтиёжга қараб етказиб берилмоқда. Бу эса аҳоли саломатлигини сақлаш ва касалликларнинг асоратларини олдини олишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири. 

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Овулда тиббий кўрик