
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Андижон вилоятини комплекс ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш давом этмоқда.
Йиғилишда инвестиция ва экспорт масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўтган уч йилда вилоят ҳокими ўринбосарлари, туман ҳокимлари хорижий инвесторлар билан 600 дан зиёд келишувга эришгани билан, уларнинг атиги учдан бири лойиҳага айлангани танқид қилинди.
Ўтган йили киритилган инвестицияларнинг ярмидан кўпи Балиқчи, Булоқбоши, Андижон тумани ва шаҳрига тўғри келади. Пахтаобод, Избоскан ва Шаҳрихонда бу 50 миллион долларни ташкил этган, холос.
Мутасаддиларга электрон платформа яратиб, хорижий инвесторлар билан ўтказилган учрашувлар рўйхатини юритиш, улар кўтарган ҳар бир масала бўйича аниқ ижрочиларни белгилаб, кунлик назорат тизимини йўлга қўйиш топширилди.
ЎзА