А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти матбуот хизматининг маълум қилишича, 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари раҳбар, педагог ва мутахассис кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг яхлит тизими жорий қилинди.

Мактабгача ва мактаб таълими ташкилотларининг ходимлари учун беш йилда бир маротаба ишдан ажралган ҳолда ўтказиладиган малака ошириш курслари раҳбар кадрлар учун малака ошириш курслари менежерлик ўқув курслари учун жорий этилган тартиб асосида, педагог ва мутахассис кадрлар учун — вариатив (ихтиёрий танлов) ва инвариант (мажбурий) модуллардан иборат бўлган ҳамда уларда замонавий компетенцияларни шакллантиришга йўналтирилган таълим дастурлари бўйича ташкил этилади. 

Шу билан бирга, Президент мактабларида ўқувчиларни ўқитиш, касб-ҳунарга йўналтириш, уларда танқидий фикрлаш, ахборотни излаш ва таҳлил қилиш, олинган билимларни амалиётда қўллаш кўникмаларини шакллантириш бўйича тўпланган илғор тажрибаларни узлуксиз касбий ривожлантириш тизими орқали умумий ўрта таълим муассасаларига кенг татбиқ этиш белгиланди.

Ўтган йил давомида Институтда 950 ўринли ўқув бинолари, 586 ўринли замонавий меҳмонхона, 87 минг фонддан иборат Ахборот-ресурс маркази ҳамда Абдулла Авлоний номидаги ёдгорлик музейи барпо этилди. Видео дарсларни тасвирга олиш имкониятларига эга бўлган замонавий Жалинга студияси ташкил этилди.

Шунингдек, педагоглар касбий ривожланишининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида мактабларда малака оширишнинг “Касбий ривожланиш соати”, таянч мактабларда эса “Касбий ривожланиш куни” каби шакллари босқичма-босқич жорий этилмоқда. Касбий ривожланиш тадбирлари биринчи босқичда аниқ ва табиий фанлар бўйича 127 нафар бош тренер, 792 нафар ментор устоз сифатида тайёрланди ҳамда уларнинг ёрдамида 20 минг 167 нафар етакчи ўқитувчи ва 92 минг нафар фан ўқитувчиси замонавий ёндашувлар ва методикаларни ўрганишга қаратилган ўқувларга жалб этилди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, 2024 йилда жами 6 минг 553 нафар директор анъанавий малака ошириш курсларида, 2025 йил январь-март ойларида 13 та йўналиш бўйича жами 935 нафар педагог 100 соатлик курсларда ўқитилди.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўтган йилда мактаб директорларининг 714 нафарига менежерлик сертификатлари тақдим этилди