Гулистон давлат университетига “Долзарб 90 кун” доирасида Олий таълим, фан ва инновациялар вазири маслаҳатчиси, Ўзбекистон Халқ ёзувчиси Исажон Султонов ташриф буюрди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Гулистон давлат университети Бошланғич ташкилотининг ташаббуси билан талабаларнинг оиласи билан жамият ўртасидаги боғлиқликни мустаҳкамлашга қаратилган яна бир муҳим тадбир “Шараф ёрлиғи” ни топшириш маросими ҳам бўлиб ўтди. Бу галги эътирофга ишлаб чиқариш технологиялари факультетининг 3-босқич талабаси, ёш тадқиқотчи Абдуллаева Фотима Бахтиёр қизи ҳамда Табиий фанлар факультети талабаси Комила Сайфиддинованинг ота-онаси сазовор бўлди. Уларга Гулистон давлат университети ректори томонидан махсус ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.  

–Таълим тизимида нафақат билим бериш, балки тарбияга ҳам алоҳида эътибор қаратилади, – Вазир маслаҳатчиси, ёзувчи Исажон Султонов. –  Университетдаги бундай амалий ташаббуслар таълим, оила ва жамият ўртасидаги узвий боғлиқликни мустаҳкамлайди. Бу орқали нафақат талабалар, балки уларни тарбиялаган ота-оналар меҳнати ҳам қадрланади. Бу чин маънода маърифатпарвар ёндашувдир.

Тадбирда университет раҳбарияти, Ёшлар иттифоқи координаторлари, профессор-ўқитувчилар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Бундай ташаббуслар Гулистон давлат университетида талабалар фаоллигини рағбатлантириш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш ва маънавий муҳитни юксалтиришга хизмат қилмоқда.

Ғулом Примов,  

ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ота-оналарга “Шараф ёрлиғи” топширилди