Термиз шаҳридаги вилоят Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказининг спорт мажмуасида Сурхондарё вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларида хизмат ўтаётган ходимлар ўртасида спортнинг кураш тури бўйича вилоят биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди.

Беллашувда Сурхондарё вилояти Миллий гвардияси бошқармаси, ички ишлар, давлат хавфсизлиги хизмати, фавқулодда вазиятлар бошқармалари ва ДХХ Чегара қўшинларининг терма жамоалари полвонлари ўзаро куч синашди.

Мусобақа якунида фахрли биринчи ўрин Сурхондарё вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси терма жамоасига насиб этди. Иккинчи ўринни вилоят ички ишлар бошқармаси ва учинчи ўринни Давлат хавфсизлиги хизмат чегара қўшинлари терма жамоаси қўлга киритди.
Ғолиблар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Осойишта ҳаётимиз посбонлари гиламда куч синашди