Туркия ҳарбий кучларига тегишли С-130 юк самолёти Грузия чегарасида қулаб тушди. Натижада учоқ саҳнидаги 20 нафар ҳарбий хизматчи ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Туркия Мудофаа вазирлиги маълум қилган.
Озарбайжондан ҳавога кўтарилиб, юртга қайтаётган ҳаво кемаси Грузиянинг Сигнаги ҳудудида ҳалокатга учраган. Маҳаллий телеканалларда самолёт оқ тутун чиқариб, ўрама шаклида пастга энаётгани акс этган видео лавҳа намойиш этилди.
Президент Режеп Таййип Эрдоған бу воқеани “чуқур қайғу билан” қарши олиб, ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига таъзия билдирди. Озарбайжон етакчиси Илҳом Алиев ҳам ҳамдардлик йўллаб, мазкур йўқотиш “оға-ини халқлар учун оғир фожиа” деб атади.
Грузия Ички ишлар вазирлиги ҳодиса юзасидан тергов бошланганини айтди. Томонлар биргаликда қидирув-қутқарув ишларини олиб бормоқда.
Тўрт двигателли, турбо русумли ҳарбий самолёт - "C-130E Hercules"
асосан шахсий таркиб билан учиш ҳамда юк ташиш амалиётида кенг қўлланади.
Мусулмон Зиё, ЎзА