Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида Осиё стол тенниси иттифоқи бош директори Набил Ал-Факиҳ билан жорий йилнинг июнь-июль ойларида пойтахтимизда ташкил этиладиган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқот жараёнида Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Қосимов мамлакатимиз ушбу мусобақани юқори савияда ўтказиш учун барча имкониятларни ишга солишини, бу борада маҳаллий мутахассисларда етарли тажриба мавжудлигини таъкидлади.

Ўз навбатида, Ал-Факиҳ Ўзбекистонда стол теннисини ривожлантириш борасида катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилаётгани,  ҳамкорлик муносабатлари изчил давом этаётгани ҳақида илиқ фикрларни билдириб, шу кунларда пойтахтимизда Олимпия бирдамлиги лойиҳаси доирасида стол тенниси бўйича ўтаётган мураббийлар семинарининг ташкилий ишига юқори баҳо берди.

Учрашувда май ойида Тошкентда “Youth contender” халқаро мусобақасини ҳам ўтказиш билан боғлиқ масалалар, ўзаро ҳамкорликнинг янги истиқболлари ҳақида фикрлашилди.

Т.Рўзиев, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Осиё стол тенниси федерацияси раҳбарияти Тошкентда