“Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгашида Осиё сиёсий партиялари халқаро конференцияси (ICAPP) делегацияси аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

Ушбу учрашув доирасида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш, минтақавий ҳамда глобал аҳамиятга молик муаммолар юзасидан қўшма ёндашувларни шакллантириш, сиёсий тажриба ва инновацион ғоялар алмашинувини йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилди.

Маълумки, ICAPP тузилмаси Осиё минтақасидаги етакчи сиёсий партияларни бирлаштирган нуфузли халқаро платформа бўлиб, партиялар ўртасида мулоқотни фаоллаштириш, ўзаро тажриба алмашиш ва ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим роль ўйнайди.

Учрашув чоғида Осиёдаги сиёсий партиялар ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш, ICAPP платформаси орқали ўзаро тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди. Партия фаолиятида илғор хорижий тажрибалардан самарали фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Бундай учрашувлар, сиёсий партиялар ўртасидаги мулоқотни жонлантириш — умумий қадриятлар асосида барқарор ва фаровон келажакни барпо этишда муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.  

М.Комилова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Осиё сиёсий партиялари халқаро конференцияси делегацияси ЎзМТДПда бўлди