
Пойтахтимизда ўтказиладиган Парламентлараро Иттифоқнинг 150-ассамблеясида иштирок этиш учун Осиё парламент ассамблеяси Бош котиби Моҳаммад Ризо Мажидий бошчилигидаги делегация юртимизга ташриф буюрди.
Сенат Раиси Танзила Норбоева билан учрашувда Осиё парламент ассамблеяси билан ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашнинг муҳим жиҳатларига эътибор қаратилди.

Ўзбекистон ривожланиш стратегиясида белгиланган асосий тамойилларнинг Осиё парламент ассамблеяси фаолиятининг устувор йўналишлари билан ҳамоҳанг экани ўзаро ҳамкорлик учун имкониятларни кенгайтиради.
Шу боис, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, “яшил энергетика”, камбағалликни қисқартириш каби йўналишларда Сенатнинг тегишли қўмиталари ташкилот тузилмалари билан амалий ҳамкорлигини йўлга қўйишга келишиб олинди.
Шунингдек, ассамблеяга аъзо мамлакатлар ўртасида маданий-гуманитар мулоқотни кенгайтириш ҳамда «зиёрат» туризми йўналишида ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.
Н.Абдураимова, ЎзА