Саудия Арабистони мезбонлигида ўтаётган U17 ёш тоифасидаги Осиё кубоги баҳсларида бугун ярим финал баҳслари ўтказилади. Унда Ўзбекистон — КХДР ва Саудия Арабистони – Жанубий Корея терма жамоалари ўртасидаги учрашувларга гувоҳ бўламиз.

Тошкент вақти билан соат 22:15да Тоиф шаҳридаги «Қирол Фаҳд« стадионида старт оладиган Ўзбекистон ва КХДР терма жамоалари учрашувида футболчиларимиз анъанавий оқ, дарвозабонимиз эса яшил либосда майдонга тушади.

Ярим финалга қадар Ислом Исмоилов бошчилигидаги терма жамоамиз қайд этган натижаларни ёдга олсак.  

U17 ёш тоифасидаги Ўзбекистон терма жамоаси Осиё кубогида «А» гуруҳидан ўрин олди. Ушбу гуруҳда дастлаб, Таиланд термасини 4:1, иккинчи турда Хитойни 2:1 ҳисобида енгиб, Қатарда бўладиган Жаҳон чемпионатига йўлланмани нақд қилди. Гуруҳ босқичининг сўнгги турида Саудия Арабистонини 3:0 ҳисобида таслим қилди. Шунингдек, чорак финал босқичида БАА терма жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.  

Ўтган ушбу учрашувларда рақиблар дарвозасига жами 5 та гол урган футболчимиз Асилбек Алиев айни вақтда Осиё кубогининг тўпурарлар рўйхатида карвонбошилик қилмоқда. Уни 3 та гол урган ҳолда Ким Эунг Сонг (Жанубий Корея), Ри Канг Рим (КХДР), Эвандра Флораста (Индонезия) ва Минато Ёшида (Япония) таъқиб қилмоқда.  

Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтиш лозимки, Эвандра Флораста ва Минато Ёшиданинг терма жамоалари мазкур мусобақа билан хайрлашгани боис, тўпурарлар рўйхатида бошқа гол уришга имкони бўлмайди. Қолган юқоридаги икки футболчида бу имконият сақланиб қолмоқда.

Ёш футболчиларимиз қитъа кубогида ана шундай ҳар жабҳада устун эканликларини кўрсатишмоқда. Ўйлаймизки, Қатарда ўтадиган мундиалда ҳам ушбу термамиз улкан муваффақиятларга эришган ҳолда мамлакатимиз футболида тарихий натижа қайд этади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Осиё кубоги-U17: Терма жамоамиз финал йўлланмаси учун майдонга тушади