Собиқ яккакурашчи Конор МакГрегор 11 ноябрда Ирландия президентлиги учун бўлиб ўтадиган сайловда қатнашмоқчи. Уни ҳатто Дональд Трамп маъмурияти қўллаб-қувватлаяпти. Шунга қарамай, кўпчилик спортчининг номзодини жиддий қабул қилмаяпти.

Ирландиядаги муҳожирларга нисбатан салбий муносабати билан танилган  ўта ўнг қанот вакиллари билан ҳамнафас Макгрегор ижтимоий тармоқда тез-тез кескин фикрлар билдириб туради. Агар раҳбарликни қўлга киритса, муаммоларни ҳал қилиши, масалан бошпана бериш қоидасини ўзгартирувчи ҳар қандай қонун лойиҳасини референдумга қўйишини айтган. Бу гапидан унинг ўз мамлакати қонунларидан қанчалик хабардорлигини англаш мумкин. Ахир, Ирландия Президенти бир томонлама референдум ўтказиш ҳуқуқига эга эмас.

Ёдингизда бўлса, ўтган йил Коннор Испания ва Францияда баъзи можароларга аралашиб қолган. Ҳозир бу мавзуга тўхталмоқчи эмасмиз. 

Эҳтимол, унинг президентликка даъвоси Трампнинг қўллаб-қувватловидан куч олаётгандир? Ҳар ҳолда, орзуга айб йўқ, дейишади-ку. Дарвоқе, яқинда МакГрегор Оқ уйда АҚШ Президенти билан учрашган. Матбуот вакиллари қаршисида у ўз юрти ҳукуматини қатор айбловлар билан сийлаб, “ноқонуний муҳожирлар мамлакатни вайрон қилмоқда” деди.

Ирландия Бош вазири Майкл Мартин эса Макгрегорга эътироз билдириб, унинг фикри халқнинг қарашини акс эттирмайди, деб ёзди.

МакГрегор президентликка номзодини қўя оладими?

Маҳаллий қонунчиликка асосан, номзод 35 ёшдан ошган Ирландия фуқароси бўлиши шарт. МакГрегор бу мезонга мос. Бундан ташқари номзод парламентнинг 20 аъзоси ёки камида 4 шаҳар ёки округ кенгаши томонидан маъқулланиши керак.

Сиёсатшунослар қоидасиз жанг устасининг белгиланган мезонлардан ўтиш имконияти жуда чекланганини айтишмоқда.

Кўпчилик ирландияликлар фикрича, у хорижда машҳур бўлиши мумкин, лекин ўз мамлакатида таниқли эмас.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/qVl1lBJxV0s" title="Orzuga ayb yoʻq(mi?)" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Кенжа Бекжонов, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Орзуга айб йўқ(ми?)