Ўзбекистон Республикаси бўйича 2025 йил январь–июнь ойларида ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 2024 йилнинг мос даврига нисбатан сезиларли даражада ошган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Тошкент шаҳри энг юқори кўрсаткичга эга бўлиб, ўртача иш ҳақи 10 138,4 минг сўмни ташкил этган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 18,8% ўсиш демакдир.
Шунингдек, Сирдарё вилоятида ўртача ойлик иш ҳақи 4 789,8 минг сўмга (18% ўсиш);
Жиззах вилоятида 4 476,8 минг сўм (17%);
Фарғона вилоятида 4 443,8 минг сўм (16,9%);
Наманган вилоятида 4 350,1 минг сўм (16,6%) ва Сурхондарё вилоятида 4 256,5 минг сўм (16,1%)ни ташкил этган.
Бундан ташқари, Андижон вилоятида ўртача ойлик иш ҳақи 4 935,3 минг сўм (11,0%);
Навоий вилоятида — 7 486,4 минг сўм (13,4%);
Қорақалпоғистон Республикасида — 4 757,2 минг сўм (14,2%);
Қашқадарё вилоятида — 4 148,3 минг сўм (14,3%);
Бухоро вилоятида — 4 787,3 минг сўм (14,8%);
Тошкент вилоятида — 5 674,4 минг сўм (15,3%);
Хоразм вилоятида — 4 720,1 минг сўм (15,6%) ҳамда Самарқанд вилоятида — 4 435,4 минг сўм (15,8%)ни ташкил этган.
Маълумотларга кўра, ўртача ойлик иш ҳақлари бўйича ҳудудлар кесимида етакчиликни Тошкент шаҳри сақлаб қолмоқда.
Шу билан биргаликда, Сирдарё, Жиззах, Фарғона ва Наманган вилоятларида ҳам сезиларли ўсиш суръатлари кузатилган. Андижон ва Навоий вилоятларида ўсиш суръати нисбатан пастлаган.
Экспертларнинг таъкидлашича, иш ҳақи ўсиши мамлакат иқтисодий фаоллиги ҳамда меҳнат бозоридаги барқарорликнинг яққол кўрсаткичи ҳисобланади.
М.Эшмирзаева,
ЎзА