“Daily Sabah” нашрининг ёзишича, Хитойни Марказий Осиё, Каспий денгизи, Озарбайжон, Грузия ва Туркия орқали Европа билан боғлайдиган Ўрта йўлак муқобил савдо йўли сифатида аҳамият касб этмоқда.

Таъкидланишича, йўлак транзит вақтини анъанавий йўналишларда кетадиган 20-45 кунни 18 кунгача қисқартиради, бу эса тезроқ ва барқарорроқ етказиб бериш деганидир.

Ўрта йўлак бўйлаб транспорт ҳажми 2024 йилда 62 фоизга ўсиб, 4,5 миллион тоннани ташкил этди ва жорий йил охирига келиб 5,2 миллион тоннагача етиши тахмин қилинмоқда. Темир йўл инфратузилмасининг кенгайиши, интермодаль терминалларнинг ишга туширилиши ва Каспий денгизи орқали денгиз транспортининг ривожланиши транзитни тезлаштиради ва йўналишнинг сиғимини оширади.

– Йўлак Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ мамлакатларига жаҳон бозорларига мустақил йўлни таклиф этади. Бу жараён минтақаларнинг иқтисодий мустақиллигини мустаҳкамлайди, Европа ва Ўрта ер денгизи бозорларига киришни яхшилайди ҳамда транзит харажатларини камайтиради, - дейилади мақолада.

Экспертлар фикрича, божхона тартибларини янада стандартлаштириш, рақамли тизимларни интеграциялаш ва мультимодаль имкониятларни кенгайтириш транзит вақтини 14 кунгача қисқартиради ва Ўрта йўлакни Евросиё учун муҳим стратегик транспорт алоқасига айлантиради. 

С.Раҳимов, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўрта йўлак Евросиё учун асосий савдо йўлига айланиб бормоқда