Ватанимиз тарихидаги 5 апрель санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1370 йил (бундан 655 йл олдин) – рақиби Амир Ҳусайнга қарши юриш бошлаган Амир Темур Балхнинг Ҳиндувон деб аталмиш ташқи қалъасини қуршаб олди. Академик Бўрибой Аҳмедовнинг қайд этишича, қалъанинг жануб тарафидаги Навбаҳор дарвозаси қаршисига Амир Темурнинг иккинчи ўғли Умаршайх мирзо билан қайнотаси Жоку барлос, шаҳарнинг кун чиқиш тарафидаги Ҳиндувон дарвозаси қаршисига тўнғич ўғли Жаҳонгир билан амир Оқ Буғо, шаҳарнинг кун ботар тарафида жойлашган Дарби воқеа дарвозасига амир Довуд билан амир Муайяд, шимол тарафдаги Хиёбон дарвозасига амир Сор Буқо билан Ҳусайн баҳодир қўшини билан қўйилди.

Балхнинг ташқари шаҳари (Ҳиндувон) учун бошланган шиддатли жанглар икки кун давом этди. Иккала тараф ҳам катта талофат кўрди. Оғир жанглардан бирида Темурнинг ўспирин ўғли Умаршайх мирзо оёғидан ярадор бўлди. Урушнинг иккинчи куни Ҳиндувон дарвозаси тарафдан шаҳарга қаттиқ зарба урилди. Жаҳонгир мирзонинг бир гуруҳ жасур йигитлари кечга яқин дарвозани ёқиб юборишга муваффақ бўлдилар. Бошқа дарвозалар қаршисида олиб борилаётган жанглар ҳам муваффақиятли борди.

Охир-оқибат қамалдагиларнинг аҳволи оғирлашди. Ортиқча қаршилик кўрсатиш бефойда эканлигини амир Ҳусайн ҳам тушунди. Нима қилиб бўлса ҳам жонини омон сақлаб қолиш пайига тушди ва Темурбек ҳузурига сулҳ сўраб элчи юборди. Соҳибқирон агар у ўз ихтиёри билан таслим бўлса, уни омон қолдиришга сўз берди. Шундан кейин амир Ҳусайн дарвозадан чиқиб Темурбекнинг ўрдаси томон йўл олди, лекин ваҳима ва қўрқув босиб йўлидан қайтди ва дарвоза ёнидаги минбар ичига кириб яширинди. Лекин уни топиб олдилар ва қўл-оёқларини боғлаб, Темурбекнинг ўрдасига келтирдилар.  

1917 йил (бундан 108 йл олдин) – Хива хони Асфандиёрхон (ҳукмронлик даври: 1910–1918 йиллар) Ёш хиваликлар партияси йўлбошчилари тақдим этган манифестни имзолашга мажбур бўлди. Манифестда янги усул (жадид) мактаблари очилиши, мамлакатда темирйўл, почта ва телеграф қурилиши, давлат хазинаси назорат остига олиниши, барча амалдорларнинг сайланиши ва маош билан таъминланиши таъкидланган эди.  

1921 йил (бундан 104 йл олдин) – файласуф олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Омонулла Файзуллаев тавауллуд топди (вафоти 2008 йил). Унинг илмий асарлари қадимги мутафаккирларимизнинг жаҳон фани ривожланишига қўшган ҳиссасини тадқиқ қилишга, табиатшуносликнинг фалсафий муаммоларига бағишланган. У 1995 йилда “Жасорат” медали, 2003 йилда “Дўстлик” ордени билан мукофотланган.

1942 йил (бундан 83 йл олдин) – Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Ҳабиб Саъдулла таваллуд топди (вафоти 2006 йил). Унинг шеърларида ўзи мансуб бўлган авлоднинг ўзгариб бораётган воқеликдан олган таассуротлари ва шу воқеликка муносабати ўз ифодасини топган. У 2003 йилда “Эл-юрт хурмати” ордени билан мукофотланган.

1983 йил (бундан 42 йил олдин) – Самарқандда Ўрта Осиёдаги илк радиорасадхона иш бошлади. Космик тадқиқотлар институтига қарашли бу расадхона космик фазони ўрганиш ва бўлажак фазовий тадқиқотчи олимларни тайёрлаш мақсадида ташкил этилган. Самарқанд радиорасадхонаси Ўзбекистон ва бутун Ўрта Осиё минтақасида космик тадқиқотлар ривожланишида муҳим роль ўйнаган. Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, радиорасадхона фазовий жисмлардан келаётган радиосигналларни қабул қилиш ва ўрганиш учун махсус қурилган муассаса ҳисобланади.

2002 йил (бундан 23 йил олдин) – Ўзбекистон Республикасининг “Чиқиндилар тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди. Ушбу Қонуннинг асосий вазифалари чиқиндиларнинг фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига, атроф-муҳитга зарарли таъсирининг олдини олиш, чиқиндилар ҳосил бўлишини камайтириш ва улардан хўжалик фаолиятида оқилона фойдаланилишини таъминлашдан иборат.

2012 йил (бундан 13 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида архив ишини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2018 йил (бундан 7 йил олдин) – “Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Мазкур қонунга мувофиқ, Давлат хавфсизлик хизматининг асосий вазифалари Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини, суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини ҳамда бошқа давлат манфаатларини ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимоя қилишдан, қонунийликни мустаҳкамлаш ва қонун устуворлигини таъминлашдан, шунингдек Давлат хавфсизлик хизматининг ваколатига киритилган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш ва уларга барҳам беришдан иборат.

2021 йил (бундан 4 йил олдин) – мусиқа санъатини ҳар томонлама ривожлантириш, бой мусиқий меросимизни чуқур ўрганиш, ёш авлодни миллий ва жаҳон мусиқа санъатининг мумтоз намуналарига муҳаббат руҳида тарбиялаш, ҳудудда соҳа учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон давлат консерваториясининг Нукус филиали ташкил этилди.  

2024 йил (бундан 1 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек, янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўрта Осиёдаги илк радиорасадхона қайси шаҳарда очилганини биласизми?