Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти Табиий фанлар факультети талаба-ёшлари масъуллар ва профессор-ўқитувчилар билан биргаликда Орол денгизининг қуриган тубида экологик барқарорликни тиклашга қаратилган экоакцияда фаол иштирок этди.

Тадбирда денгизнинг қуриган тубига чўл иқлимига чидамли саксовул ва бошқа ўсимлик кўчатлари экилди. Денгизнинг қуриган ҳудудларида яшил ўсимлик қопламини яратиш, чўлга айланган майдонларни тиклаш ва атроф-муҳитга салбий таъсирларни камайтириш мақсад қилинган.

Ташаббус нафақат ҳудуднинг экологик барқарорлигини таъминлаш, балки, шамол орқали кўтариладиган туз ва чанг бўронларини камайтириш, тупроқ унумдорлигини тиклашга хизмат қилади. “Яшил қоплама” яратиш орқали қуриган денгиз тубида янги ўсимликлар экилиб, вақт ўтиши билан табиий экотизимни тиклаш учун замин яратилади.

– Бундай ўсимликлар ҳудудда қум кўчишининг олдини олиш, ҳавога кўтарилаётган туз ва чанг миқдорини камайтириш, шунингдек, экологик барқарорликни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Талабалар табиатни асраш, атроф-муҳитга масъулият билан муносабатда бўлиш бўйича ўзларининг фуқаролик позициясини намоён этиб, акцияда алоҳида фаоллик кўрсатди, – дейди Табиий фанлар факультети декани Қаржаубай Реймов.

Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда Оролбўйи ҳудудидаги экологик вазиятни яхшилаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Президентимиз ташаббуси билан Орол денгизининг қуриган тубида миллионлаб гектар майдонларда саксовул ва бошқа чўлга чидамли ўсимликлар экиш ишлари олиб борилмоқда. Бундай ишлар натижасида ҳудудда “яшил қоплама”ни кенгайтириш, қум ва тузлар кўтарилишининг олдини олиш, шунингдек, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга қаратилган муҳим натижаларга эришилмоқда.

Мутахассисларнинг фикрича, бундай экологик лойиҳалар келгусида ҳудуд иқлимини юмшатишга, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга ва табиий ресурслардан барқарор фойдаланишга ҳам катта ҳисса қўшади.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оролда экоакция ўтказилди