Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2025 йил 23 сентябрда Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессиясидаги нутқи мамлакатимиз нуфузини янада оширди ва жаҳон ҳамжамияти олдида турган энг долзарб геосиёсий, иқтисодий, таълим, ижтимоий ва экологик муаммоларга бағишланди.

Давлатимиз раҳбари, жумладан, экологик муаммолар бўйича тобора кескин тус олаётган иқлим ўзгариши, сув ресурслари тақчиллиги ва иқлим миграцияси масалаларига алоҳида тўхталиб, уларни ҳал этиш бўйича аниқ ташаббусларни илгари сурди.

–Жумладан, Президентимиз Орол денгизи қуришининг салбий оқибатлари инсоният тақдири билан чамбарчас боғлиқ эканини таъкидлаб, бу ҳудудни қайта тиклаш ишлари изчил давом этаётганини билдирди. Сўнгги йилларда денгизнинг қуриган тубида 2 миллион гектар майдонда шўрга чидамли чўл ўсимликлари экилиб, кенг кўламли яшил ҳудудлар яратилди. 2030 йилга қадар ушбу майдоннинг 80 фоизини яшил қопламалар билан таъминлаш режалаштирилгани экологик хавфсизликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга. –дейди Экология вазирлиги ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази директори Бахитжон Ҳабибуллаев.

Таъкидлаш жоизки, Президентимиз ташаббуси билан Оролбўйи халқаро инновация марказининг ташкил этилиши ҳам бу борадаги амалий қадамлардан биридир. 2021 йилда БМТ Бош Ассамблеясида Ўзбекистоннинг Оролбўйини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш ташаббуси илгари сурилиб, барча давлатлар томонидан маъқулланди. Бу қарорлар Ўзбекистоннинг Орол муаммосига алоҳида эътибор қаратаётгани ва халқаро ҳамжамият томонидан қўллаб-қувватланаётганини кўрсатади.

Бугунги кунда Оролбўйи халқаро инновация маркази давлат дастурлари ва халқаро ҳамкорлар билан биргаликда амалий ишлар олиб бормоқда. Марказ томонидан чўл ўсимликларини экиш, кўпайтириш, узоқ муддат генбанкда сақлаш бўйича илмий асосланган технологиялар ишлаб чиқилмоқда. Иқлимга чидамли навлар маҳаллий шароитга мослаштирилмоқда. Шунингдек, Оролбўйидаги чўлланишга қарши курашиш жараёнларига инновацион ёндашувлар жорий этилмоқда. Марказ фаолияти натижасида биохилма-хилликни асраб-авайлаш мақсадида уруғлар генбанки ташкил этилган, тупроқ шўрланишини камайтириш ва аҳоли турмуш шароитини яхшилашга хизмат қиладиган илмий-амалий лойиҳалар йўлга қўйилди.

Шу билан бирга, сув ресурсларининг тобора тақчил бўлиб бораётгани барқарор ривожланишга жиддий хавф сифатида баҳоланди. Президентимиз томонидан Ўзбекистонда сувни тежаш бўйича Бутунжаҳон форумини ўтказиш ташаббуси илгари сурилиб, унинг якунида глобал миқёсда сув инқирозини бартараф этиш учун инновацион технологияларни жорий этишга қаратилган махсус “йўл харитаси”ни қабул қилиш режалаштирилмоқда.

Бу борада ҳам марказ турли илмий тадқиқотлар олиб бориб, сувни тежаш технологияларини маҳаллий қишлоқ хўжалиги тизимига жорий этиш, қайта тикланадиган сув манбаларини ўрганиш ва халқаро экспертлар билан тажриба алмашиш ишларини амалга оширмоқда.

Ўтган давр мобайнида марказ илмий тадқиқотлар олиб бориш ва лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида бир қатор халқаро ва маҳаллий ташкилотлар, шунингдек, илмий-тадқиқот институтлари билан самарали ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйди. Жумладан, 70 дан ортиқ хорижий ва маҳаллий ташкилотлар билан ҳамкорлик тўғрисида битим ва меморандумлар имзоланиб, 20 дан ортиқ илмий-амалий ва инновацион лойиҳа амалга оширилмоқда. Бу лойиҳалар муқобил яшил энергия, аквакультура, интенсив боғдорчилик, доривор ўсимликлар етиштириш, ресурс тежовчи технологиялар ва ижтимоий дастурларни қамраб олган. Амалга оширилаётган лойиҳаларнинг ҳар бири Оролбўйи учун узоқ муддатли ечимларни яратишга қаратилган.

Халқаро ҳамкорлар қаторига БМТ Тараққиёт дастури (UNDP), Шўрланиш шароитида биодеҳқончилик халқаро маркази (ICBA, БАА), Синсзян экология ва география институти (Хитой), Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ), Глобал яшил ўсиш институти (GGGI), Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA), Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) ва бошқа нуфузли ташкилотлар киради.

Иқлим ўзгариши оқибатида аҳолининг мажбурий кўчиши (миграцияси) ортиб бораётгани инсоният олдида турган яна бир катта хавфдир. Бу борада ҳали аниқ халқаро механизмлар йўқлиги алоҳида таъкидланди. Шу муносабат билан, Президентимиз ушбу муаммони ҳал этиш мақсадида кенг халқаро ҳамкорликка асосланган Глобал пактни қабул қилиш ташаббусини илгари сурди.

Президентимиз томонидан билдирилган бу ташаббуслар нафақат миллий, балки глобал аҳамиятга эга бўлиб, уларнинг барчаси умумий келажагимиз учун хизмат қилади. Шу билан бирга, Оролбўйи халқаро инновация маркази томонидан олиб борилаётган илмий-амалий ишлар ҳам ушбу ташаббусларнинг ҳаётга изчил татбиқ этилиши ва амалдаги натижадорлигини таъминлашга хизмат қилади. Марказ ўзининг истиқболдаги режаларида халқаро шериклик кўламини янада кенгайтириш, экологик барқарорликни таъминлаш мақсадида инновацион экотехнологияларни, жумладан, чўлланишга қарши чоралар ва ақлли қишлоқ хўжалиги ечимларини жорий этишни кўзда тутади.

Президентимизнинг Оролбўйида амалга оширилаётган тикланиш ишлари, Сув форуми ташаббуси ва иқлим миграцияси бўйича Глобал пакт ғояси ва бошқа ташаббус ва таклифлари жаҳон ҳамжамиятининг барқарор ривожланишига қаратилган муҳим қадамдир. Энг муҳими, Президентимизнинг БМТ Бош Ассамблеясидаги нутқи халқаро ҳамжамият томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди ва Ўзбекистоннинг ташаббускор етакчи давлат сифатидаги нуфузини янада мустаҳкамлади.

Довуд Абибуллаев, ЎзА 

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оролбўйи тақдири ва келажаги учун муҳим ташаббуслар аҳамияти